ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги ПҚ-34 сон Қарори билан Қудратов Обиджон Нематович Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қудратов Обиджон Нематович ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.

Казбеков Жусипбек Сидикбекович

Юқоридаги қарорга асосан Казбеков Жусипбек Сидикбекович Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Казбеков Жусипбек Сидикбекович ушбу тайинловга қадар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахўжаевич

Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахўжаевич Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахўжаевич ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати бош директори лавозимида фаолият юритган.

Кушербаев Расул Хидралиевич

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг тегишли буйруғи билан Кушербаев Расул Хидралиевич Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Кушербаев Расул Хидралиевич ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлиб фаолият юритган.