Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида, нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасидаги ягона бўлган йирик маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш станцияси ташкил этилади.

 Sejin G&E лойиҳага 55 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағларини йўналтиради. Мажмуа ишга тушганидан сўнг камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади.

 

2018 йилда Sejin G&E томонидан Тошкент вилоятидаги иккита полигонда умумий қуввати камида 16 МВт — 10 дона 1560 кВт ва 2 дона 500 кВт бўлган полигон газидан электр энергияси ишлаб чиқариш учун 12 та генератор ва ёрдамчи ускуналар ўрнатилиши ҳақида хабар қилинган эди.