2019 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон экологик партияси таъсис съезди бўлиб ўтди. Унда экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари орасидан муқобиллик асосида сайлаб олинган 250 нафар делегатлар иштирок этишди.
2019 йил 24 январь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Партиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган.
Ўзбекистон Экологик партияси бугунги кунда «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остида яшил иқтисодиётни ривожлантириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, Орол минтақасида вазиятни яхшилаш, табиатни асраб-авайлаш, мамлакатдаги дарахтлар ва сув ҳавзаларини, табиий ёдгорликларни салбий антропоген таъсирдан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ҳимоя қилиш ва экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонунчилик ташаббусларини илгари суриш ҳамда Ўзбекистонда экологик хавфсизликка эришишга ҳаракат қилмоқда.
“Эколог”жамоат бирлашимаси Ўзбекистон Экологик партиясини 4 ёшга тўлиши муносабати билан муборакбод этиб, атроф-муҳит муҳофазаси борасида олиб бораётган хайрли ишларига омад тилаб қолади.