“Катта йил” танлови ғолиблари маълум бўлди

Маълумки, мамлакатимизда ҳам бир неча йиллардан бери Birds.uz веб-сайти томонидан «Катта йил» қушларни кузатиб борувчи кўнгилли ихлосмандлар учун танлов ўтказиб келинмоқда.

Аслида узоқ тарихи ва кенг географияга эга бўлган ушбу танлов дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтган асрнинг 30-йилларидан бери ўтказиб келинади. Ўзбекистонда «Катта йил» танлови илк марта 2014-йилда ўтказилган.

Birds.uz веб-сайти ушбу танловни ҳаваскор табиатшунослар ўртасида Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқиш давомида янги қуш турларини аниқлашни рағбатлантиш мақсадида ташкил этган.

Мутахассисларнинг биргаликдаги иштироки туфайли birds.uz сайтида қушларнинг тарқалиши ҳақидаги маълумотлар базаси янгиланиб, ундан фойдаланувчлар учун имкониятлар кўлами кенгайиб бораётганлиги сабабли “Катта йил” танловининг ўрни ва аҳамияти йил сайин ортиб бормоқда.

2022 йилда ўтказилган “Катта йил” танловида Давлат Экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти илмий ходими Агзамов Фазлуллохон 184 турдаги қушларни аниқлаб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ушбу ютуғи билан изланувчан ёш тадқиқотчи Фазлуллохон Агзамовни «EKOLOG» ННТ жамоаси номидан самимий муборакбод этиб, унинг келгусидаги илмий ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

☘️Каналимизга уланинг @ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot