Сир эмаски, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам баъзи бир ҳолатларда фуқаролар томонидан дарахтларнинг таг қисмигача бетонлаш ҳамда тана қисмига ёритиш чироқ мосламаларини ўрнатишдек вазиятлар ҳамон кузатилмоқда.
Каналимизда Учтепа туманининг 11-мавзесида жойлашган Шаҳрисабз кафеси ёнидаги дарахтларга ҳам чироқ мосламалари ўрнатилганлиги тўғрисидаги бизга келиб тушган мурожаатни эълон қилган эдик.
Хабар юзасидан назорат тадбирлари олиб борилиб, ижобий натижаларга эришилганлигини маълум қиламиз.
Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, бартараф этиш мақсадида “Экологик патрул” ишчи гуруҳи аъзолари мунтазам равишда аҳоли билан ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.