ИДИШ ЮВИШ ГЕЛЛАРИ СОҒЛИҒИНГИЗ ВА ТАБИАТГА ЗАРАР ЕТКАЗАДИ!

Идиш ювиш геллари қанчалик атроф-муҳитга зарар келтиришини, бундан ташқари одамлар, айниқса болалар соғлиғига путур етказишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Ҳар бир  идиш ювиш воситаларининг таркибида ЮАВ, юзаки актив моддалар мавжуд  бўлиб, гелдаги лимон, олма ва бошқа ҳид берувчи қўшимчалар, гел таркибидаги заҳарли кимёвий моддаларнинг ҳидини яшириш учун қўлланилади.  Шифокоргастроэнтеролог Максим Черенковнинг огоҳлантиришича, агарда гелда ювилган идишлар камида 30 сония давомида оқиб турган, қайноқ сувда чайилмаса, коса ёхуд тарелка юзасида қолган гель сизнинг ошқозонингизга тушади. Инсон 1 йилда камида 250 грамм, яъни бир стакан  гелни ейди. Вақт ўтиши билан унда ошқозон-ичак, онкологик, хаттоки нафас йўллари касалликлари пайдо бўлади. Айниқса болаларда бу тезда кўринади. Энг ёмони гелда ювилган идишдан овқатланган болаларнинг 99% турли хил аллергик касалликлардан азият чекишади.

Ўзбекистонда сув танқис жойларда бир тоғорачада гель билан ювилган идиш иккинчи тоғорачада чайилади. 3-4 косадан кейин иккинчи тоғарачадаги сув биринчисидан фарқи қолмайди. Бу сув эса  ўсиб турган кўкат ва сабзавотлар устига, томорқага сепиб юборилади. Шаҳарда канализацига оқизилади. Гелли сув  ўсимликлар, тупроқ юзасини қоплаб, ўсимликларнинг нобуд бўлишига, тупроқ юзасининг заҳарланишига олиб келади.

Ҳўш, гелни нима билан алмаштириш мумкин? Бунинг учун 1 дона кир совунни қирғичдан ўтказиб, ярим пачка чой содасини  аралаштириб, сувга  бўктириб қўйинг. Тайёр бўлган ювиш воситаси гелдан кўра яхшироқ ёғни кетказади ва инсон организми ҳамда атроф- муҳитга зарар келтирмайди.

Оила аъзоларингиз, фарзандларингиз касал бўлмасин десанагиз, ҳозироқ гелдан воз кечинг.

Қанчалик идиш ювиш воситалари сотиб олинмаса, уларни ишлаб чиқариш ҳам шунчага камаяди. Соғлиғингиз ва табиатни асранг!

 

☘️Каналимизга уланинг @ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot