ҚАНДАЙ ҲАВОДАН НАФАС ОЛАЯПМИЗ?

aqocn.org сайти дунё шаҳарларидаги об-ҳаво маълумотлари билан бирга ифлосланиш даражаларини ҳам кўрсатиб беради.

Биз Тошкент ва Берлин шаҳарларининг ҳаво ифлосланиш даражасини солиштирдик. Фарқ эса жуда катта. Тошкентда ифлосланиш даража индекси 169, Берлинда эса 18! Фарқини сезяпсизми? Бефарқлик, оқибатни ўйламаслик, пул учун биз ўз ўзимизни , ота-онамизни, фарзандларимизни заҳарламоқдамиз!

Берлин шаҳри деярли тоза атмосферага эга яшил ҳудуд сифатида кўрсатилмоқда. Уларнинг ҳавоси инсон саломатлигига деярли салбий таъсир кўрсатмайди.

Тошкент эса ҳавоси ифлосланганлик борасида Берлиндан анча ортда. Шаҳар сайтда қизил рангда кўрсатилган. Кўриб турибсизки, шаҳар атмосферасининг саломатликка салбий таъсири юқори.

Кўпчилик бир овоздан Германия ривожланган, шу сабабли дейиш мумкин. Аммо  гап эса мутлақо бошқа  нарсада. Берлинда табиат МУҲОФАЗА қилинади, дарахтлар кесилмайди, жониворлар, хаттоки дайди  итлар ҳам ўлдирилмайди, чиқиндилар дуч келган жойга улоқтирилмай, аҳоли томонидан сараланади ва давлат ва тадбиркорлар томонидан қайта ишланади, атмосферага ис газларини чиқариш назорат қилинади, анънавий атомобиллардан кўра электромашиналар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Хуллас, ТАБИАТГА ИНСОНИЙЛИК нуқтаи-назаридан ёндошилиб, инсон табиат билан УЙҒУНЛИКда яшашга ҳаркат қилади ва шу орқали ўз САЛОМАТЛИГИНИ АСРАЙДИ.

Aгар биз ҳам шу каби ишларни одатга айлантирсак, табиат муҳофазасидаги коррупцион ҳолатлар бартараф этилса, аҳолининг экологик онги шакллантирилса,  ҳукумат томонидан табиат ни муҳофазалаш қаттиқ назоратга олинса, албатта, шаҳарларимизни дунё бўйича яшил шаҳар қура оламиз. Бунга ҳукуматнинг ўзи, ёки айрим фуқаролар эмас, балки, ўзбек халқи ҳаракат қилиши керак!

☘️Каналимизга уланинг https://t.me/ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot