БАҲОРДА ЭКИЛГАН КЎЧАТЛАРНИНГ ҚУРИШИГА КИМ АЙБДОР?

Каналимиз обуначисидан келган мурожаат:

“Ассалому алайкум. Экологуз ботидан  Сидарё вилояти Сайхунобод туманидаги Бахт ва Сайхун автойўли ўнг ва чап  бўйига 2021 йилги баҳор мавсумидаги кўчат экиш даврида экилган кўчатлар ҳозирги кунга келиб, бирор марта сув ичмаганлиги, кун жуда иссиқ бўлганлиги сабабли сосна  кўчатлари сувсизликдан қуриб ётибди. Буларга тегишли булган ташкилотлар Йўд қурилиши, Ободонлаштириш, туман Экологияси назоратга олмаган. Ҳар йили экиладиган кўчатлар мана шундай ҳолатга келаверса,  биз қачон табиатимизни асраймиз, неча минг кўчатлар текинга келмаган ахир.

Сизлардан илтимосим шу ҳолатга амалий ёрдам сурайман”.

 

P.S.  Албатта қуриган кўчатларни тирилтириб бўлмайди. Аммо нега ҳар баҳорда миллионлаб сўм маблағлар эвазига экилиб, сўнг қаровсизликдан қовжираб қоладиган кўчатлар учун ҳеч ким жавобгар бўлмайди. Ахир бу сиз ва биз тўлайдиган солиқлар эвазига амалга ошириладику?!

Ҳар баҳор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мақтаниб амалга ошириладиган “дарахт экиш” акцияларини  балки “дарахт экиш ва кўчатлар катта бўлгунича парваришлаш” акцияси деб номлаб, кўчатлар қаровсизликдан қуриб қолса, унга жавобгарлик ҳам белгилаш зарурдир!

 

#келажакавлодучун

 

☘️Каналимизга уланинг @ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot