“ЎЗБЕКИСТОНДА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИНИНГ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЭНГ ЯХШИ  ЁРИТИЛИШИ” БЎЙИЧА ЖУРНАЛИСТЛАР ва БЛОГЕРЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази  Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази кўмагида  томонидан  Европа Иттифоқининг  “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳасининг бир қисми бўлган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича  саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWaterAware)” лойиҳаси доирасида  “ЎЗБЕКИСТОНДА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИНИНГ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЭНГ ЯХШИ  ЁРИТИЛИШИ” лойиҳаси доирасида журналистлар ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилади.

Танловнинг мақсади:  Ўзбекстонда сув муаммоси ва сувдан оқилона фойдаланиш, мутасадди ташкилотлар, аҳолининг мазкур масалага эътиборини қаратиб, экологик маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Танлов вазифалари:

  • Глобал ўзгариш жараёнида юзага келаётган сув тақчиллиги, унинг исрофига доир муаммоларини ёритиш самарадорлигини ошириш;
  • Ўзбекистон аҳолисининг турли қатламларида экологик билимларни тарғиб қилиш;
  • Сув ва атроф-муҳит муаммолари борасида кенг жамоатчиликнинг хабардоригини ошириш;
  • Мазкур соҳада журналистларнинг юқори касб маҳоратини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

Танловда Ўзбекистонда  босма электрон ОАВ да фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар  қатнашишлари мумкин.

Танлов материалларининг тили: ўзбек. рус  ва қорақалпоқ тилларидир.

Ариза беришнинг энг охирги муддати: 2019 йил 30 апрель соат 17:00 (GMT+6) гача.

Танловнинг мукофотлар жамғармаси қуйидагича тақсимланган:

  • 1 ўрин –нетбук
  • 2 ўрин – планшет
  • 3 ўрин –уяли алоқа телефони.

 Баҳолаш мезонлари

Танловга юборилган ишлар  Танлов комиссиясининг мустақил аъзолари томонидан   қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

  • Креативлилик: сув муаммосининг ёритилишида журналистик материалнинг шакли ва мазмуни даражасида ностандарт ёндашув қўллаб-қувватланади;
  • Ёрқинлик: танлов материалларининг муаллифлари у ёки бу ОАВга хос бўлган барча восталар мажмуасидан фойдаланиши лозим;
  • Натижавийлик: танлов материаллари кўтарилган ижтимоий, экологик муаммоларнинг муҳокама этилиши, жамиятда уларга нисбатан қизиқиш уйғотилишига туртки бериши қўллаб-қувватланади;
  • Долзарблик: танлов материалларининг мавзуси ва моҳияти Ўзбекистон ҳудудида сув тақчиллиги ва сувдан самарали фойдаланиш борасидаги аниқ ҳолатларни ҳар томонлама акс этиши, реал муаммоларни кўтариши ва уларнинг ечимини акс этиши зарур;
  • Таҳлилий ёндашув: республикадаги сув билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими, аҳолининг бу борадаги хабардорлигини ошириш, экологик маданиятини шакллантириш билан боғлиқ танлов материаллари қўллаб-қувватланади;
  • Очиқлилик: танлов материаллари оддий усулда, мақсадли аудитория учун тушунарли бўлган тилда ёзилган бўлиши керак;
  • Ишончлилик: танлов материалларида келтирилган рақамлар, далиллар ва бошқа маълумотлар ҳақиқатга мос бўлиши лозим;
  • Холислилик: танлов материаллари холис, келтирилган маълумотлар мувозанат касб этиши зарур.

 

Танлов комиссиясининг таркиби: экологлар, сув бўйича мутаҳассислар,  медиаэкспертлар ва журналистлардан иборат.

Танловда қатнашиш шартлари:

  • Танловда Ўзбекистон ОАВида 2018 йил 1 сентябридан 2019 йил 30 апрелгача чоп этилган журналистик материаллар қатнашиши мумкин.
  • Битта муаллиф ёки ҳаммуалифликда 5 тагача журналистик материалларини топширишлари мумкин.
  • Агарда танловга ҳаммуаллифликда тайёрланган материал топширилса, қолган муаллифлар бу ҳақида ариза топширишдан олдин огоҳлантирилишлари лозим.  Танлов ташкилотчилари муаллифлик ҳуқуқлари хусусида келишмовчиликлар чиққан ҳолатда масъулиятни ўз зиммаларига олмайдилар.
  • Танловга юборилган материаллар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди.
  • Танлов ташкилотчилари кейинчалик муаллифлик ҳуқуқларини кўрсатган ҳолда танловга келиб тушган материаллардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзларида қолдирадилар.
  • Танловда қатнашиш учун илмий мақолалар, семинарлар, тренинглар, конференциялар, давра суҳбатларининг материаллари/маърузалари ва унинг мавзусига мос келмайдиган материаллар қабул қилинмайди.
  • Танловда қатнашиш эркин ва бепулдир. Танлов қатнашчиларининг ёши чегараланмаган.

Танлов материаллари  электрон тарзда онлайн шакл  орқали юбрилиши зарур. Барча материаллар  ОАВда эълон қилинганлиги ҳақидаги асосномага эга бўлиши лозим (газета/ журнал саҳифасининг нусҳаси, Интернет-ресурс скриншоти, ТВ/радиоэфирда материалнинг кетганлик санаси кўрсатилган ҳолда  маълумотнома). Аудио/видео  ишлар албатта файл алмашиниш ускуналарига юкланган бўлиб, у ердан материалларни кўчириб олиш ёки эшитиш/кўриш имкони мавжуд бўлиши керак, ҳаволалари эса аризада аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.

Танловни якунлаш ва  ғолибларни тақдирлаш

  • Танлов натижалари 2019 йил 5 июнь- Халқаро атроф муҳитни муҳофаза қилиш кунида эълон қилинади.

Танлов ташкилотчилари келиб тушган материалларнинг сони ва сифатидан келиб чиққан ҳолда мукофот фондидан тўлиқ фойдаланмаслик ҳуқуқига эгадир.  Асосий мукофотлар тежалган ҳолатда улар рағбатлантирувчи мукофотлар сифатида фойдаланилади.

Материаллар 30 апрель кунига қадар uzbekmedıa19@gmaıl.com электрон почтасига жўнатиш мумкин.

Танловга материаллар  қатнашчининг фамилия исм шарифи, ОАВ номи, лавозими, телефон ва электрон почтасини кўрсатган ҳолда қабул қилинади.

Қўшимча маълумот  www.ekolog.uz сайтида

Саволлар туғилган тақдирда Сиз  Журналистларни қайта тайёрлаш маркази  uzjournal@mail.ru, n.qosimova2012@yandex.com ёки +998935342634 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.