ИИББ пойтахт аҳолисини ҳайвонларга нисбатан мурувватли бўлишга чақиради

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мунтазам равишда баъзи ҳамюртларимизнинг мушук ва итларга бўлган ёмон муносабатлари ҳақида хабарлар келиб тушади. Кўпинча бундай ҳолларда профилактика инспекторлари шикоят тушган инсон суҳбат қилишади. Ҳайвонларга шафқатсизлик қилинганлиги факти аниқланса, ўша шахсга жарима солинади.

Биз ҳамюртларимизни ҳайвонларга кўрсатилган мурувватни мунатазам равишда ўз мисолларида намойиш этишга чақирамиз. Шу кунларда Тошкентда яшовчи Наргиза А. қуйидаги муаммони баён қилди: Мирзо-Улуғбек туманида у бир нечта кўча мушукларини касал, ҳолдан тойган суратда кўриб қолган. Унинг маълум қилишича, илгари уларга яқин атрофдаги зоодўкон ходимлари овқат бериб турардилар, аммо карантин даврида мушуклар қаровсиз қолишган. Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари ҳайвонларни ўз қарамоғларига олиб, ўз мисолларида ҳайвонларга нисбатан мурувватли муносабатни намоён қилдилар. Энди мушуклар озуқа билан таъминланмоқдалар.

Бугунги кунда мазкур муаммо кенг тарқалган муаммолардан бири ҳисобланади: кўплаб ҳайвонлар коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган ўзини яккалаш даврида “боқувчиларисиз” қолишди. Биз ушбу масалага бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқарони кўча ҳайвонларига ёрдам беришга чақирамиз. Турар жойингиз атрофида ҳайвонларга ем бериш учун (санитария талабларига риоя қилиш ва ён-атрофда яшовчиларнинг тинчини бузмаслик учун) махсус жой ажратиш мумкин бўлган ерни аниқлаб олинг. У ерда кичкина ем бериш жойини ташкил этиб, гоҳида сув ва қуруқ ем борлигини текшириб туринг. Шу билан бирга у жой ёмғирдан ҳимояланганлигига ишонч ҳосил қилинг. Имконият ва хоҳишингиз бўлса, янада жиддийроқ тарзда ғамхўрлик қилишингиз мумкин – ҳайвонларни эмланг, уларнинг саломатлигини назорат қилиб туринг.

Мушуклар – жиддий касалликлар тарқатувчи каламуш ва сичқонлар кўпайиб кетишининг олдини олувчи шаҳар санитарларидир. Уларни асрашда ва уларга ёрдам беришда бошқаларга ибрат бўлинг.

 

🍀 Каналимизга уланинг. 👇

https://t.me/ekologuz