АҚШда ит оилани торнадодан қутқарганидан 54 кун ўтиб уйга қайтди

Американинг Теннесси штати Куквилл шаҳрида Белла лақабли ит оиласини торнадодан қутқарганидан 54 кун ўтиб, уйига қайтди, деб хабар берди CNN.

3 март куни олти ёшли Белла ўз эгаси Эрик Жонсонни уйғотган. Жонсоннинг сўзларига кўра, ит кўнгилсиз ҳодиса юз беришидан огоҳлантираётгандек эди.

Эркак телевизорни қўйиб, шаҳарга торнадо яқинлашаётганидан хабар топди. Шунда Жонсон хотини ва болаларини ваннахонага яшириб қўйиб, ўзи итни олишга кетди. Шу пайтда уй бузила бошлади.

Торнадо оқибатида Жонсон бошидан жароҳат олди, унинг хотини эса қовурғасини синдириб олди.

http://s.daryo.uz/wp-content/uploads/2020/05/200428180156-03-dog-saved-family-tornado-lost-found-trnd-exlarge-169.jpg

Улар вайроналар остидан чиқиб олганида ит йўқолиб қолгани ойдинлашди. Беллани икки ой муваффақиятсиз излашди. Барча умидлар сўнганида ит уйдан узоқ бўлмаган ҳудуддан топилди. Шу тарзда 54 кунлик айрилиқдан сўнг ит эгаларига қайтди.

Жонсонлар оиласи уйсиз қолганига, жароҳат олганига қарамай, яна ҳамма оила аъзолари биргалигидан хурсанд, дейилади хабарда.

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz