1960 йилларнинг ўрталарида мушукларни яхши кўрувчи Генриетта Ван Вальде ёрдамга муҳтож мушукларни уйига олиб келиб боқа бошлади.
Айрим мушукларни унинг ўзи топарди, айримларини одамлар унга олиб келарди.
Кунлардан бир кун аёл мушуклар уйига сиғмай кетаётганини пайқади. Унинг уйи ёнидан канал оқиб ўтгани учун Ван Вальде қайиқ сотиб олиб, мушукларга бошпана қилиб беришга қарор қилди.
Аксарият мушуклар сувни ёқтирмаслигига қарамай, сузиб юрувчи бошпанада яшовчи жониворлар мамнун кўринади. Ҳозирда қайиқда 50 та мушук яшайди. Улардан 14 таси қайиқнинг доимий яшовчилари.
Коронавирус туфайли бошпанага одамлар келиши тақиқланган, бироқ кимдир мушук боқиб олмоқчи бўлса, маъмурият билан боғланиб, учрашув вақтини белгилаб олиши мумкин.
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz