Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг девори ўпирилиши оқибатида сув остида қолган ҳудудлардан чорва моллари ҳам қутқарилмоқда. Telegram’даги «Insider.uz» канали ана шу жараёнлар акс этган суратларни тақдим этди.
Суратларда Миллий гвардия ходимларининг чорва молларини сув босган ҳовлилардан ва майдонлардан олиб чиқаётганини ҳамда уларни хавфсиз жойларга ҳайдаб кетаётганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарёдаги тошқин оқибатида камида 70 та уй ҳайвони нобуд бўлганини маълум қилган эди. Шунингдек, Сардобадаги фалокатда Миллий гвардия ходими ҳалок бўлгани, яна бир ходим бедарак йўқолгани маълум бўлди.
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz