Пингвинлар бўшаб қолган Кейптаун кўчаларини ўзлариники қилиб олди (видео)

Жанубий Африкада жойлашган Кейптауннинг бўшаб қолган кўчаларида пингвинлар пайдо бўлди, деб ёзади Esquire.

Жониворлар кўчада ўзларини жуда эркин тутмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан интернетга жойланган видеоларда пингвинларнинг виқор билан йўлни кесиб ўтаётгани, зарур бўлганида йўл тўсиқларига сакраб чиқиб олаётгани акс этган.

Мана бу учта жонивор SANCCOB — пингвинлар учун реабилитация маркази ходимларидан бири томонидан суратга олинган.

«Одатда пингвинлар одамлар кўп тўпланадиган жойларни ҳамда одамларнинг уларга яқин келишини ёқтирмайди. Бироқ ҳозир одамлар ва машиналар кам, шунинг учун улар ўзларини эркин тутмоқда», — дейди SANCCOB ташкилоти вакиллари.

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz