Мусаввир Сайпе 3 минг квадрат метр ўтлоққа расм чизди. У карантиндан безор бўлганларга бағишланади (фото)

Сайпе тахаллуси билан ижод қилувчи Гийом Легро майсалар устида тасвирий санъат асарларини яратади. У бутун дунё бўйлаб, биопарчаланувчан бўёқлардан фойдаланиб, минглаб квадрат метр майдонларга суратлар чизади.

Шу кунларда Сайпе ўзининг «Инқироздан сўнг» деб номланган янги расмини тақдим этди. Унда узоқларга термулиб турган қизча акс этган. Қизчанинг ёнида эса у бир-бири билан қўл ушлашиб турганлар расми ҳамда бўрлар кўринади.

 

Мусаввирнинг фикрича, ушбу сурат коронавирус пандемияси туфайли уйда қамалиб қолган инсонларга умид бахш этиши керак. «Инқироздан сўнг» картинаси Швейцариянинг Эгль округи Лезен коммунасида чизилган. Картина майдони уч минг квадрат метрни ташкил этади.

Сайпенинг бошқа суратлари билан қуйида танишиш мумкин: https://www.instagram.com/saype_artiste/?utm_source=ig_embed

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz