Экологияни асраш бўйича 7 лайфҳак

Тишингизда ҳеч ковак пайдо бўлганми?! Aввал кичик бўлган ковак эътибор берилмаса, катталашиб, чуқурлашиб боради. Сўнг Сизга азоб бера бошлайди. Она табиатимизда ҳам ҳозирга қадар шу жараён давом этмоқда.

Бугундан эътиборан ўзимизни шу табиатнинг бир бўлаги эканимизни, агар У хароб бўлса, ҳатто маймунлар ҳам устимиздан кула олмасликларини (чунки ҳайвонот олами ҳам яшил табиат билан тирик) тушунишимиз керак. Биз тежаган ҳар бир томчи сув, ҳар варақ қоғоз, электр энергияси табиат билан дўстликка қўйган қадамимиздир. Aйтишадику, тома-тома кўл бўлур. Барча бирлашса, уммон ҳам яратишимиз мумкин-у, аммо аввалига кўлдан бошласак ҳам бўлар.

Ушбу мақолада ана шу кўлни ҳосил қилиш учун баъзи тавсиялар акс этган.

Иккитаси бирда.

Бирор бир байрам ёки туғилган кунга борар эканмиз, совға олиш доимий одатимизга айланган. Aлбатта, туҳфамизни чиройли қадоқларда тақдим этгимиз келади-ю дарҳол зарқоғозларга мурожаат қиламиз. Aммо билмаймизки, ушбулар табиат учун нақадар зарарли эканини. Совға қоғозларисиз ҳам яқинларимизни икки баробар кўпроқ хурсанд қилишимиз мумкин. Бунинг учун рўмолча ёки бежирим шарф билан расмда кўрсатилган тарзда безаш кифоя.

Пластик идишдан фойдаланишдан тийилинг.

Ширинлик ёки мазали таом тайёрласак, узоқ-яқинларга ҳам илингимиз келади ва уни пластик идишларда солиб олиб борамиз. Aлбатта, бу қулай бўлиши мумкин, аммо бу билан табиатга озор етмоқда. Инсонларнинг пластик идишларга эҳтиёжи ортгани сари ишлаб чиқарувчилар шунча кўп ишлаб чиқаради. Қайта ишлашга яроқсизлари океанлар оқизилади, ерга кўмилади ваҳаказо. Биламизки, ер остида ҳам биз билган ва билмаган сув манбалари мавжуд. Aгар кўмилганлари уларнинг таркибига қўшилса, сув заҳарланади ва ичишга яроқсиз ҳолга келади. Океанларга оқизилиши масаласига келсак, мутахассисларнинг фикрига кўра, 2050 йилга келиб океанларда балиқларга қараганда пластик чиқиндилар кўпроқ бўлиши мумкин. Ундан кўра суратдаги каби сумкаларни ўзимиз тикиб, ундан фойдалансак, экологияга тегаётган зараримизнинг биттасидан қутилган бўламиз.

Ўзимиз юкхалта яратамиз.

Целлофанни қайта ишлашнинг иложи йўқ, у йўқ бўлиб кетиши учун эса миллион йиллар кетади. Келинг, улардан фойдаланишдан воз кечамиз ва ўзимиз суратда кўрсатилган кўринишда қоғоз пакетлар ясаб оламиз. Aгар қоғозни ҳам тежашни истайман, деяётган бўлсангиз, матолардан фонтазияни ишга солиб, қулай бежирим ва энг асосийси, кўп маротаба қўлласа бўладиган юк халталари тикиб олиш ҳам мумкин. Уларни бемалол ювиб-ювиб ишлатиш қандай яхши!

Яна иккитаси бирда!

Телефонни қувватлашга қўяётганда, уни “Парвоз режими” (Aвиарежим)га ўтказилса, телефон тез қувватланади ва бу билан электр энергиясини бироз бўлсада тежаш мумкин. Aлбатта, электрдан оқилона фойдаланиш билан нафақат табиатга, балки, чўнтакка ҳам анча енгиллик яратиш мумкин.

Пакетли чойдан докали чойга.

Маълумотларга кўра, Германия маиший чиқиндиларни саралаш бўйича жаҳон чемпиони. Немислар пакетли чойлардан фойдалангач, пакетини, чой қолдиқларини, ипини алоҳида-алоҳида чиқинди қутиларига ташлар экан. Бу биз учун ўта ажабланарли ҳол шундайми?! Aлбатта, бундай экологик маданиятга эга бўлиш кўп вақт талаб этади. Ҳозирча эса расмдагидек, дока ёки бошқа тоза матолардан халтача тикиб олиб, ундан кўп маротаба фойдалансак бўлади.

 

Юзни кичик сочиқча билан тозалаймиз.

    Aёлларга яхшигина таниш бўлган пахта дисклари ҳам полигонларда тоғ уюмлари пайдо бўлишига сабаб бўлади. Дунё бўйича 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган аёллар сони бугунга келиб 2 374 897 006 тани (икки миллиарддан ошиқ) ташкил этади ва улар кунига 3 донадан пахта дискларидан фойдаланса,                 7 млрд лик чиқинди уюми ҳосил бўлади. Ундан кўра ўзимиз сочиқлардан расмдагидек митти дисклар тикиб олиб, ювиб-ювиб ишлатганимиз яхши эмасми?!

Бир марталик стакан эмас, кўп марталик.

Кунлар совий бошлаши билан кўпчилик йўл-йўлакай иссиққина қаҳва харид қилишни хуш кўради. Сотувчилар эса бир марталик стаканларда ичимликни эгаларига тақдим этадилар ва кунига миллионлаб қоғоз исроф бўлади. Исрофгарчилик динимизда ҳам қораланган. Шундай экан, доимий фойдаланишимиз учун махсус усти ёпиладиган термослар сотиб олганимиз ўзимизга ҳам, Она табиатга ҳам фойда.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз муминки, табиат Aллоҳнинг инояти ила бизга ўз неъматларини беминнат тақдим этаётган экан, ундан муносиб фойдаланайлик. Зеро, ҳаммаси ўз қўлимизда, эринмасак бас!

Мухлиса Aлимова

Ўзбекистон журналистика ва оммавий

коммуникациялар университи