Қуйи Амударё биосфера резерватига туташ Урганч-Нукус трассасида “Lacetti” русумли автомашина Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси –Хонгулни уриб кетган.
Қуйи Амударё биосфера резервати Урганч-Нукус трассасида бўйлаб чўзилиб кетган. Албатта биосфера резервати очиқ ҳудуд ва унда яшайдиган ҳайвонлар бевосита овқат излаб, ҳудуд чегарасидан чиқиш ҳолатлари жуда кўп.
Аммо айрим ҳайдовчилар йўл четига ёввойи ҳайвонлар ўтиши мумкин деган йўл белгилари қўйилганига қарамай, тезликни пасайтиришмайди. Натижада кўплаб Қизил китобга киритилган ноёб жониворлар машина ғилдираклари остида халок бўлишади.
🍀Каналимизга уланинг👇
https//t.me.ekologuz