“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари” талабларини бузган фуқаролар тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 27 ноябр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат бўйича инспексиясининг мутахассис ва инспекторлари томонидан Жондор туманида экологик рейд тадбири ўтказилди.

@Buxoro_Eco

Ушбу рейд натижасида давлат инспекторлари Жондор туманида жойлашган “Қумсултон” табиий сув ҳавзаси томондан ҳаракатланиб келаётган автоуловни тўхтатиб, текширув олиб боришди.

Текширув натижасида автоулов ичидаги 5 нафар фуқаро ов қилиб келаётганлиги, автоулов юкхонасида 9 дона ўрдак ва 1 дона чуррак борлиги ҳамда ўзларини овчи деб таништирган фуқароларнинг рухсатнома ва ов қилиш йўлланмаси кўздан кечирилганида ов якунланганидан сўнг ов маҳсулотларини тегишли тартибда ов қилиш йўлланмасига белгиламасдан туриб ов ҳудудини тарк этганликлари аниқланди.

Мазкур овчиларни давлат инспекторлари тўхтатиб қолмаганида овчилар овни амалга оширган бўлсалар ҳам кейинчалик ов қилиш йўлланмасига белгиламаганлари қўл келиб яна бир бор ов қилиш учун ов қилиш ҳудудига киришлари эҳтимоли бўларди, улар айнан шуни ўйлаган ҳолда йўлланмани тўлдирмасдан ов ҳудудидан умуман бошқа йўл орқали чиқиб кетишмоқчи бўлишган. Бу билан фуқаролар “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш ҚОИДАЛАРИ” талабларини бузишган.

Ушбу ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳар бир фуқарога энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима ҳамда 2 баробар миқдорида табиатга этказилган зарар ҳисобланди.