Қўнғир айиқ

Заиф табиатдан камёб, мозаик тарқалган кенжа тур. Ғарбий Тяньшан, Ғарбий Помир Олой тоғларида истиқомат қилади.

1970 йилларда 220 та ҳисобга олинган, ҳозирда сони 150 тадан кам.  Кўплари Ҳисор, Чотқол, Зомин қўриқхоналарида яшайди.

Март-октябрда кўпинча эрталаб ва кечки пайтлари фаол, уяларига беркинади ва

уша ерда қишлайди.  Май-июнда жуфтлашади.

Икки йилда бир марта — январ-февралда – болалайди (1-3). Болалари март-апрелда уясидан чиқади, 3-4 ёшида жинсий вояга етади. Мевалар, илдизлар, баъзан сутэмизувчилар, ҳашаротлар, ўлаксалар билан озиқланади.

30 йилгача яшайди. Асосан браконьерлар томонидан овланиши оқибатида сони кескин камайиб кетмоқда.

Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий боғларда муҳофаза остига олинган.