Потсдам иқлим таъсирини ўрганиш институти: “Ўрта Осиё музликлари шиддат билан эримоқда”

5 Июнь Бутунжаҳон атроф-муҳит кунининг 50  йиллиги нишонланаётган шу кунларда, Тожикистоннинг пойтахти, Душанбе шаҳрида, Ўрта Осиёнинг долзарб экологик муаммолари муҳокама майдонига айланди.

“Иқлим инқирози бўйича ҳабардорлик: Унинг Марказий Осиёдаги сабаблари, йўллари ва ечимлари” мавзуси доирасида бўлиб ўтаётган семинар-воркшоп сув танқислиги, ёғингарчиликнинг камайиб бориши, қурғоқчиликнинг илмий асосланган оқибатларини кўрсатиб беришга харакат қилмоқда.

 

Германиянинг Потсдам иқлим таъсирини ўрганиш институти ҳодимлари моделлаштирлаган чизмалар орқали Марказий Осиёнинг музликлари сўнгги 60 йил ичида жуда тез камайиб бораётганини намойиш этдилар. 

Аслида, илк маротаба Олма-ота сўнгра Душанбеда “Яшил Марказий Осиё”  (greencentralasia.org) ташаббусининг мақсади олимларнинг иқлим ўзгариши масалаларини ОАВ орқали оммага ҳалқчил қилиб етказиш ва бунинг натижасида Ўрта Осиё халқларини жадаллик билан ёмонлашиб бораётган экологик муаммоларида бирга харакат қилишига ундашдан иборат.  Бунинг учун сиёсий мулоқотни ривожлантириш,  мамлакатлар иқлим ўзгариши таъсирини янада аниқроқ баҳолаш ва қўшма профилактика чораларини ишлаб чиқиш учун ахборот ва маълумотларга киришни яхшилашдан иборат.

www.ekolog.uz ОАВ вакили, Авазхон Хайдаров, ташкилотчилар ва Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган иштирокчиларни www.ekolog.uz жамоасининг  Иқлим Ўзгариши йўнилишида олиб бораётган ишлари билан таништирди. Ҳусусан, Ўзбекистондаги порталнинг экологик муаммоларни ёритишдаги ютуқлари, мақсад ва вазифалари презентация шаклида кўрсатиб берилди.

Семинар-воркшоп ўз ишини 8 Июнга қадар давом эттиради. Бизни кузатишда давом этинг.

Авазхон Хайдаров