Қизалоқ ғамхўрлик қилаётган ёввойи қуш табиатга қўйиб юборилди

Жондор тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига телефон орқали ўзларининг уйида ёввойи қушни парваришлашаётгани ва табиатга қўйиб юбориш бўйича мурожаат келиб тушган.

Хабарни олган инспекторлар айтилган манзилга боришганида, Луизанинг яқинлари қизалоқ ғамхўрлик қилаётган ёввойи қушни кўрсатишади.

Маълум бўлишича, Луиза ташқарида уча олмай турган қушни кўриб қолган ва уни парваришлаш учун ўзи яшаб турган уйга олиб келиб, парваришлаган. Инспекторлар қушнинг катта қўнғир эканини аниқлашди ва унинг ҳолати яхши экакни эътиборга олиб, Зарафшон дарёсига қўйиб юборишди. Бизга бу ҳақида Бухоро вилоят Экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фурсатдан фойдаланиб, совуқ кунларда ёввойи қушга бефарқ бўлмаган Жондор туманидаги 10- сонли умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Луиза Неъматовага, ота-онасига ҳамда ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирамиз!

Даврон Эргашев