Юртимизда дайди жониворларга нисбатан ваҳшийликларнинг давом этиши жуда ачинарли ҳол.
Навоий вилояти Кармана тумани Навоий маҳалласи Низомий кўчасида истиқомат қилувчи Мадинабону Адизова бизга мурожаат қилди. Аёлнинг айтишича, доимий равишда боқиб келаётган болалари бор эмизикли итни қўшнисининг мурожаати билан аёлнинг фарзандларининг кўз ўнгида Жўраев (ёки Жабборов) Истам номли ободонлаштириш бошқармасининг ходими икки маротаба отган. Болалар буни кўриб шокка тушишган. Шунан сўнг қўрқиб, тахталарнинг тагига кириб кетган ит болаларини олиш учун уларнинг бирини милтиқ қундоғи билан уриб ўлдирган. “Фарзандларим жуда ҳам кучли руҳий зарба олишди, тинмай йиғлашаяпти. Эртаси куни қолган кучук болаларини чиқариб олдик. Улар жуда ҳам кичкина бўлишгани сабабли сут бериб боқаяпмиз. Бу фрқеани Фейсбукка қўйганим сабабли маҳалла раиси келиб, дағдаға қилиб кетди. Ит қутирган эмиш. Ахир қутирган ит бола туғиб, уларни кўз қорачиғиек асраб катта қиладими? Менинг унга нон, овқат бераётган фарзандларим билан ўйнайдими? Қачонгача бундай вахшийликлар давом этади?” дейди мурожаатчимиз. Кармана тумани ички ишлар бўлимидан Жўраев (ёки Жабборов) Истамга нисбатан чора кўрилар , деган умиддамиз.
Ҳукумат Туркия, Грузия, Япония ва бошқа давлатлар сингари дайди жониворларга давлат бошпаналарини очиш (ҳеч бўлмаса “отловка”ларни бошпаналарга айлантириш), уларни кўпаймасликлари учун стериллаш, эмлаш ишларини амалга ошириши шарт. Уларни ўлдириш билан муаммо ҳал бўлмайди. Фақатгина яшашга ҳаққи бор бу жониворларнинг гуноҳи ва қарғишига қолаверамиз, холос.
☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot