Ўзбекистондаги аграр секторда истиқболлари: рақамлаштириш ва янги ер бериш тартиби. Йўналишдаги муаммолар ва ечимлар.

Охирги йиллар давлатимизда аграр секторга катта эътибор қаратилаяпти. Бу ўзгаришлар заминида қабул қилинаётган қонунлар, янги иш ўринлар ва қишлоқ хўжалигидаги ускуналарни янгиланиши.

Ўзбекистон халқаро давлатлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни эффектив тарзда олиб бораяпти, бунга ёрқин мисол қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорликдир.

Давлатимиз Европа иттифоқи билан бир нечта катта лойиҳалар амалга оширди, улар Ўзбекистонни ривожига хисса қўшди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳодими Резеда Эрдман ўзининг нутқида: «Бизнинг асосий мақсадимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир. Ҳар бир экилаётган мева йуки сабзавот инсонларнинг тановвулига хавфсиз бўлиши шарт» — деб бўлишди фикри билан Р.Эрдман.

Ҳозирги кунда ерни ижара олиш учун E-auksion электрон платформа орқали мурожаат қилганингиз етарли.

Фермерлар учун халқаро лойиха доирасида тренинг ва ўқув курслари ташкил этилган. Тренингларда янги билимлар ва кўникмалар билан яқиндан танишишади- ер хосилдорлигини аниқлашдан бошлаб давлатдан субсидия олишгача.

Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи маслаҳатчиси Алишер Шукуров шундай дейди: «Давлатимизда агро-сектор масаласи жуда мураккаб ва ҳар бир инқироз айнан қишлоқ хўжалигига катта зарба бўлади. Ўзбекистондаги 30% аҳолиси қишлоқ хўжалигида ишлайди. Ер масаласидаги ислоҳотлар таъсир этаябти бу йуналишга, янги стратегия 2030 йилгача қабул қилинди.
Олдин давлат дастурлари қам вақтга қабул қилинарди ва ўзгаришларни билиб бўлмасди. Ҳозирда эса ҳар бир дастур агро йўналишни яхши қамраб олади.

Оҳирги пайтлар кўп нутриция хақида гапираяпмиз, чунки етказиб берувчилар ўз маҳсулоти учун жавоб бериши керак. Чунки ҳар бир инсон организмга тушадиган маҳсулотини таркибини билишига хақлидир — фикр бўлишди Шукуров.

Агро-секторда кўп камликлар учраб туради.
Ислоҳотлар ўтказилганда маълумотлар очиқ бўлиши керак, лекин ҳозирги кунда статистик маълумотлар ҳар доим ҳам очиқланмайди. Фуқаролар Agro.uz сайтига кириб маълумот олса бўларди. Афсус бу рақамлар баъзида ноаниқ.
Пандемия даврида қишлоқ хўжалигидаги ўсиш барибир рўй берди, 4 миллион аҳоли қишлоқ хўжалигида ишлайди.

Иш ўринлари қисқаргани йўқ, ушбу секторда ускуналар кўпайган бўлсада, чунки бошқариш барибир инсон билан бўлади.

«50% ерларимиз шўрланган, бу муаммони хал қилиш учун ернинг унумдорлигига дастурларни қаратамиз ва янги ижобий ўзгаришлар бўлади деб умид қиламиз»- деб айтди А.Шукуров.

Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи вакили Данута Эл Гуф : «Биз Ўзбекистон билан 3 йил давомида лойиҳалар амалга ошираяпмиз. Асосий мақсадимиз — қишлоқ хўжалигига бўлган инвестицияларни кўпайтириш ва яшил иқтисодиётга ўтиш йўлларини қидириш»- деди Европа иттифоқи вакили.

Олег Ли — «Қора-молчилиқни ривожлантириш бўйича лойиҳа рахбари.

«Бизнинг лойиҳамиз туфайли 2 йил ичида Андижон, Жиззаҳ, Бухоро ва Сирдарё вилоятдаги фермерлар ферма очиш учун маблағлар олишди. Лойиҳамиз доирасида микрокредит 15-30 миллиондан макрокредит 120 миллионгача аҳолига берилган ўз ишини ва қорамолчилиқни ривожлантириш учун.

Шарлотта Адриан фикрича : «Ўзбекистонда истиқболли ривожланаяпмиз, мақсадимиз — ҳар бир енг олис қишлоқга кириб бориб инвестиция бериш ва ўша вилоятларни ривожлантириш» — деб хулоса қилди Ш.Адриан.