[:UZ]Экология қўмитасининг 12 минг нафар ишчиси бор – адлия вазири мораторий ва дарахтлари билан бирга сотилаётган ерлар ҳақида[:]

[:UZ]Адлия вазири Русланбек Давлетов мораторий даврида дарахтлари билан аукцион орқали сотиб олиниб, дарахтлари кесиб ташланаётган ерларга муносабат билдириб, бу соҳани эгаси 12 минг нафар ишчи бор Экология қўмитаси эканини айтиб ўтди.

Куни кеча Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг жамоатчилик олдида анъанавий йиллик ҳисоботи бўлиб ўтди. Ҳисобот йиғилишида Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ томонидан берилган саволларга имкон қадар жавоб берди. Саволлар орасида мораторий эълон қилинган бўлсада, тадбиркорлар дарахтлари бор ерларни аукцион орқали сотиб олиб, дарахтларни кесиб ташлаб, ўз иш фаолиятини бошлаяпти. Аслида мораторийни ким назорат қилиши керак? деган савол ўртага ташланди.

“Мана мораторий деяпсизку, ер устида дарахти билан сотилиши мумкин. Бунга қонунчилик нуқтаи назаридан ҳеч қандай чекловлар йўқ. Лекин мораторий турганидан кейин, Президентнинг гапи бор, дарахтларга тегиш мумкинмас тамом. Сиз уни қайси мақсадда олган бўлсангиз ҳам сиз дарахтга теголмайсиз, тегсангиз сиз жиноят қилган бўласиз. Жамиятимиз ва давлат органлари буни яхшилаб назорат қилиб, ким шу ишни қилса унга жазо муқаррарлигини таъминлаш керак. Лекин 3 йил олдин бунга ҳеч ким эътибор қилмасди, роса кўп кесиларди ўша пайтда, тўғрими? Энди у олдинги давр ўтиб кетди. 3 йил олдин дарахтлар кесилиши ҳозиргига қараганда 10 баравар кўп эди. Мана жамият ўзгариб, резонанс бўлгандан кейин камайяпти. Ҳозир битта дарахт кесилса ҳам биз ҳаммамиз дод деяпмиз, жамият сифатида биз ҳам улғаяпмиз. Яъни дарахтни моҳиятини кераклигини ҳамма тушуниб етаяпти. 3 йил олдин ҳамма тушуниб етмасди. А бўпти, бу иккинчи даражали масала дерди. Энг асосий бу соҳанинг эгаси Экология қўмитаси янги раиси тайнланди. Биттаси кесилса ҳам ёнига бориб ўзи назорат қилишга ҳаракат қилаяпти. Экология қўмитасида 12 мингта одам ишлайди, бошқарса бўлади уларни қаттиқ. Ўзига яраша муаммолари бор. Нима дейди энди янги раҳбар ишини яхши бошласа 12 минг одам билан яхши ишлар қилса бўлади. Прокуратура назорати бор бу ерда. Ҳамма ёғи дарахт бўлган ерни ҳам сотиш мумкин. Қайси тадбиркор дарахтларга чеклов борлигини била туриб сотиб олган бўлса, чекловлар боғлиқ талабларни бажаришга мажбур. Парк қилсин, кичкина-кичкина стулча қўйиб, кафеча қилсин. Муаммо шундан иборатки дарахти бор ер сотиб олинган бўлса ҳам дарахт кесилмайди”,- дейди Адлия вазири Русланбек Давлетов.[:]