[:UZ]Энди экологияни асрашга ҳисса қўшганлар учун кўкрак нишони берилади[:]

[:UZ]“Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрьдаги ПФ-46-сон Фармонига асосан Давлат экология қўмитаси томонидан дарахт экишда алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни тақдирлаш учун «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини таъсис этилади.

Дарахт экиш лойиҳаларида алоҳида ташаббус кўрсатган шахслар учун «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва кўкрак нишони таснифини тасдиқлаш назарда тутилади. Ҳозирда “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони дизайнини яратиш бўйича Давлат экология қўмитаси томонидан ТАНЛОВ эълон қилинган!

 [:]