[:UZ]Бундан сал олдин сайтимизнинг Telegram’даги каналида дарахтларга эълон ёпиштириб кетаётган ўқув марказлари эълонлари дарахтларни қуритиши ва уларни узоқ умр кўришларига зомин бўлиши ҳақида пост жойлаштирган эдик.
Telegram каналимиз кузатувчилари ушбу хайрли ишни #Challenge айлантириб юртимиздаги дарахтларни сақлаб қолишда барчани чорлашимизни таклиф қилишди. Сиз ушбу хайрли ишда иштирок этган бўлармидингиз?
Дарахтларни эълонлардан тозалаймизми?
Агарда #Challenge иштирок этиш истаги бўлса ўзингизнинг ҳудудингиздаги эълон ёпиштирилган дарахтлардаги эълонларни ёпиштирилган ҳолати ва эълонлар олиб ташланганидан кейинги аҳволини суратга олиб
#Ekologuzbilanbirgamiz #Daraxtlarbizgakerak #Elonlarnidaraxtlargayopishtirmang ҳештеглари билан ўзингизнинг Instagram’даги, facebook’даги саҳифаларингизга постлар жойлаштиринг.
Ёки Telegram’даги каналимизнинг @eklguz_bot ботига ўзингиз ва вилоятингиз билан боғлиқ барча маъломотларни кўрсатган ҳолда каналимиздаги маҳсус ботга суратларини узатинг. Биз барча иштирокчиларнинг суратларини каналимизда эълон қилиб борамиз.[:]