“Тоза ҳаво-танга даво”. Ҳақиқатан ҳам, олимлар унинг инсон учун фойдали хусусиятларини аниқлашган. Тоза ҳавода сайр қилиш, барвақт ўлим хавфини камайтиради. Стресс даражаси, қон босими, юрак ритмига ижобий таъсир этади. Энди бир савол туғилади. Борган сари, бу ҳавонинг ўрнини заҳарли моддалар эгаллаб бормаяптимикан. Ўзидан зарарли газлар чиқараётган транспорт воситаларини янада такомиллаштириш вақти етиб келмадимикан. Ҳар гал ўлкамизга куз фасли кириши биланоқ дов-дарахтларнинг барглари сарғайиб тўкила бошлайди. Кимдир уларни йиғиб ёқиб юборади, кимдир эса самарали фойдаланади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 тонна қуриган барг ёнганда ҳавога 9 кг тутун микроқисмлари ажаралади. Бу эса инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги айтилган. Хазонларнинг фойдали томонлари ҳам мавжуд дейилса, кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Ишнинг кўзини биладиган боғбонлар кузда махсус чуқурлар қазиб, тўкилган баргларни шу чуқурларга солиб устидан тупроқ тортиб қўйишади. Баҳорда чуқур усти очилиб, тайёр бўлган чириндидан дарахтларга ўғит сифатида қўлланилар экан. Мен бир гапни бир неча бор эшитганман, агар кимдир хазонларни ёқаётган бўлса, -Менга нима ёқса ёқавермайдими, бир маҳалладан бўлсак, айтсам хафа бўлиб қолади дейишади. Ўзбекчилик қиламизда, ўзимизни четга оламиз. Аммо кейинчалик лоқайдлик қилганимзни кеч англаб етамиз. Транспортлар бизни узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилиб келган, лекин табиатга салбий таъсири ҳам бор, бир ҳисоблаб кўринг,кўпроқ шаҳарларда кунига нечҳта транспорт воситалари қатнайди-ю, улар чиқараётган газлар миқдорини айтмайсизми. Глобал муаммога айланган озон қатламининг емирилиши, инсонлар ўртасида учҳраётган айрим хавфли касалликларнинг асл сабаби -ҳавонинг кескин ифлосланиши дейиш мумкин. Бу кескинлашувннинг олдини олиш, керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш фақат сиз-у бизга боғлиқ эмас. Аксинча, 7 млрд дан ортиқ ер юзи аҳолисининг экологияга бўлган муносабати асосий аҳамият касб этади. Уларнинг табиатга қарашларини янада яхшилаш учун ОАВ бу мавзуда жуда кўп материалларни эълон қилиши зарур. Республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳалигача тизза бўйи тупроқли йўллар, кучли шамол пайтида ўз ҳунарини кўрсатмай қолмайди. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши бу- тоза ҳавонинг йўқолиб бориши демакдир. Маълумотларга қараганда, ана шундай ифлосланишлар оқибатида келиб чиқадиган касалликлардан ҳар йили сайёрамизда 5 ярим млн киши вафот этади. 2050-йилга келиб бу кўрсаткич 6 млн дан ошиши айтилмоқда. Шундан тенг ярми, Ҳиндистон ва Хитой ҳиссасига тўғри келади. Ифлос ҳаво тасирида 2013-йилда Хитойда 1млн 600 минг, Ҳиндистонда 1 ярим млн га яқин, АҚШ ва европа Иттифоқи мамлакатларида 300 мингга яқин киши вафот этгани келтирилган. Ҳавонинг ифлосланишидан келиб чиқадиган касалликлар туфайли қайд қилинадиган ўлимлар жаҳонда 2- ўринда туради. Агар атроф—муҳитнинг мунтазам ифлосаланиши йилдан-йилга ошиб борса, тоза ҳавони ҳам сотиб олишга мажбур бўламиз.
Ўроқбоев Шаҳзод,
ЎзЖОКУ талабаси