Морхур Кичкинтойнинг қутқарилиши

Сурхондарёдаги Falcon Hunting Solutions овчилик хўжалиги ходимлари  Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган тоғ эчкиси, морхўрнинг боласини чўпон итларидан қутқариб қолишган. Сурхондарё давлат қўриқхонаси ходимлари, Экология Қўмитаси билан биргаликда қўзичоқни Тошкент ҳайвонот боғига топширишган.

Ветеринар кўригидан ўтган қўзичоқнинг бош  қисмида ит тишларидан иборат жароҳатлар аниқланган. Даволаш натижасида қўзичоқ тўлиқ тузалган, хаттоки уни ҳар уч соатда шиша идишда сут бериш учун тунги навбатчилик ҳам ўрнатилди.  Кичкинтой лақаби берилган қўзичоқ Ҳайвонот боғининг “Туёқлилар” бўлимига қўйиб юборилган.

Аммо бироз вақт ўтгач Кичкинтой яна касалланди. Кичкинтой яна ветеринария клиникасига қайтди. У айниқса  ветеринар Жахонгир Расуловни ўзининг “онаси”ва “отаси” ҳисоблаб,   цндан бир қадам ҳам ажралмайди.  Ҳаттоки елкасига чиқиб ҳам ўйнайди.

Тез орада Кичкинтой сутдан чиққач, ўз қариндошлари бўлимига қўйиб юборилади ва Ўзбекистонда йўқ бўлиш арафасида турган  морхурлар авлодини кўпайтиришга ҳисса қўшади.

Наргис  Қосимова