Европа Иттифоқи  Олий Вакили Жозеп Боррелнинг Германияда бўлиб ўтадиган “Яшил Ўрта Осиё” конференцияси олдидан ҳамжамиятга мурожаати

2020 йил 28 январда Ўрта Осиёдан, Афғонистон ва Европа Иттифоқидан вакиллар Германия ташқи ишлари вазирлиги томонидан «Яшил Ўрта Осиё» номи остида ташкиллаштириладиган конференцияда Берлинда йиғиладилар. Икки асосий сабабга кўра таклифни қабул қилганим ва минтақадаги ташқи ишлар вазирлар сафига қўшилганимдан мамнунман.

Биринчидан, иқлим ўзгариши билан курашиш нақадар долзарб эканлигини ва барчани ушбу муаммони ҳал қилишга сафарбар қилиш зарурлигини таъкидлашдир. Аниқ факт: биз хақиқий иқлим инқирозига дуч келмоқдамиз. Иқлим ўзгариши биз дуч келаётган энг катта геополитик муаммолардан биридир. Бу Европа Иттифоқи ичида ва ташқарисида қайта тақсимлаш муаммоларини келтириб чиқаради, беқарорлик ва миграция босимини қўзғатувчи омил ҳисобланади. Бу ижтимоий адолат муаммоларини келтириб чиқаради, зиддиятли вазиятларни оширади ва инсон ҳуқуқларига таҳдид солади.  Ушбу кўп қиррали таҳдидларга қарши курашиш фақат иқлим бўйича мутахассислар зиммасига юклатилмайди. Бу ташқи сиёсатимиз марказида бўлиши зарур.

Европа иқлим ўзгаришига қарши глобал курашни бошқаришга тайёр. Биз 2019 йилнинг декабрь ойида «Яшил Европа Иттифоқи битими» ни қабул қилдик, бунга мувофиқ 2050 йилга келиб Европа Иттифоқи углероддан нейтрал ҳолатга келиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Аммо, Европа Иттифоқи глобал чиқиндиларнинг фақатгина 9% учун жавобгар шунинг учун биз бошқалар қўшилишинини истаймиз.

Иккинчи сабаб, ушбу конференция Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлигини яна бир бор мустаҳкамлаш мажбуриятини тасдиқлаш учун яхши имкониятдир. Аслида, муносабатлар янги босқичга ўтди. Ўтган йил Европа Иттофоқи ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиё бўйича янги стратегияни қабул қилдилар, унинг мақсади минтақада янада барқарор, гуллаб-яшнаган ва ўзаро боғлиқ бўлган маконга айланишига ёрдам беришдир. Биз Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятларни кўриб турибмиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўтган йил ноябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган саммитда айтганлари каби.

Иқлим ўзгариши бизнинг шериклигимиз учун устувор ёъналиш ҳисобланади, чунки бу ҳолат айниқса Марказий Осиёга ўз таъсирини ўтказяпти. Сўнгги уч ўн йилликда минтақадаги ўртача йиллик ҳарорат ҳатто 0.5 даражага кўтарилган, қурғоқчилик ва сув танқислиги бутун эко системани бузган. Орол денгизининг ёъқ бўлиб кетиши иқлим ўзгариши салбий оқибатлариниг ёрқин мисолидир. Бу «шунчаки» экологик муаммо эмас: бу унинг олдинги қиргʻоқларида яшайдиган ахоли учун фалокатдир.

Европа Иттифоқи баъзи бошқа шерикларингиздан фарқли ўлароқ, Марказий Осиёнинг муаммоларига чинакам минтақавий ва трансчегаравий ёндашувни таклиф қилиши мумкин. Бизда улашишга тажрибамиз бор. Масалан, бизнинг чиқиндилар билан савдо қилиш тизимимиз ҳудудларни тартибга солиш, кўмирдан ёқилғи сифатида фойдаланишдан воз кечиш ва биз ўз билимларимизни тоза қайта тикланадиган энергия манбаъларида бахам кўрамиз. Дунёда иқлимни молиялаштириш бўйича донор сифатида ёрдам бериш учун воситаларимиз мавжуд. Биз аъзо мамлакатлар билан биргаликда дунёнинг 40% дан ортиқ иқлимга тегишли сармоя сарф этамиз.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган қатор лойиҳалардан Марказий Осиё мамлакатлари фойда кўришмоқда. Бизнинг асосий тажрибаларимиздан бири бу 2009 йилда ташкил этилган Европа Иттифоқи – Марказий Осиё атроф-муҳит ва сув соҳаси бўйича платформаси бўлиб, унинг ишчи гуруҳининг йиғилиши 12-13 февралда Брусселда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Европа Иттофоқининг яна бир муҳим ташаббуси Марказий Осиё Сув ва Энергитика Дастури (МОСЕД) бўлиб, энергия ва сув хавфсизлиги соҳасида минтақавий хавфсизликни таминлайди. Ушбу дастур Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси (ОДҚҲЖ) каби минтақавий ташкилотларни қўллаб қувватлаш орқали Орол денгизи ҳовузи каби умумий сув ресурслари бўйича Марказий Осиё хукуматлари ўртасида мулоқотни осонлаштиради. Ушбу дастурнинг навбатдаги босқичида асосий Амударё соҳилидаги давлат Афғонистонни қўшилиши кўриб чиқилади.

Европа Иттифоқи шунингдек, ўн йил давомида Марказий Осиёда уранлик объектларда заразсизлантириш бўйича иш олиб борди. 41 миллион Евролик сармоя “нон савати” худудлар, Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги етти устувор уран мерос объектлари, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикасига ажратилди.

Жорий йилнинг июн ойида Тожикистон хукумати томонидан ташкил этиладиган «Сув барқарор ривожланиш учун» конференсиясини интизорлик билан кутаяпман. Умид қиламанки, конференсия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор тараққиёт мақсадларини амалга оширишга ҳисса қўшади ва сув ресурсларини бошқариш муаммоларига юқори сиёсий эътиборни қаратади. Трансчегаравий сув соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатлари Тожикистон ва Қирғзистонни 1992 йилда қабул қилинган Ҳелсинки Сув Битимига қўшилишга чақиради.

Мен ўз ваколатларим доирасида иқлим соҳасида глобал ҳамкорликни кенгайтиришга қўлимдан келганича ўз ҳиссамни қўшаман. Европа Иттифоқи ўз мажбуриятларини бажаришга ва бутун дунёга шериклар билан шу жумладан Марказий Осиё каби иқлим ўзгаришини кескин таъсирини ҳис қилган шериклар билан ишлашга тайёр.