1937 йил. Коммунистлар йиғилиши бўляпти. Тўсатдан залга очиқ деразадан тўти учиб кириб, қичқира бошлабди:
— Йўқолсин Коммунистлар! Йўқолсин Совет ҳокимияти!
Кейин учиб кетибди. НКВДда тўс-тўполон бошланибди. Ҳаммаси оёққа турибди. Ҳар бир квартира-ю, уйларни текшириб, тўтини топиш буюрилибди. Бир квартиранинг эшигини таққиллатиб уй эгасидан сўрашибди:
— Тўтинг борми?
— Ҳа.
— Гапирадими?
— Ҳа.
— Кўрсат-чи!
Мезбон музлатгични очибди, ичидаги тўти бақира бошлабди:
— Яшасин Ленин! Яшасин Компартия!
НКВДчилар бу бошқа тўти экан деб кетишибди. Уй эгаси эса, музлатгични қайта очиб, тўтига ўдағайлабди:
— Хўш, энди Сибир нима эканини тушундингми, лаънати?! Яна бир марта «Йўқолсин Коммунистлар» дегинчи, шу «Сибир»нинг ичида музлаб ўлиб кетасан.
Абдулазиз Саидалихонов таржимаси