Бир кулишайлик

Ярим кечаси соат 2 да телефон жиринглади:

– Ухлаётувдингми?

– Йўқ, жин урсин! Сени қачон телефон қиларкан, деб кутиб тургандим!!!

* * *

Болтасини кўтарган жаллод кундага боши қўйилган маҳкумга деди:

– Бошингни қимирлатма, яна қўл-пўлингга тегиб кетмасин.

* * *

Ҳайвонот боғида:

– Бу Африка фили, буниси эса Ҳиндистон фили.

– Иккисининг нима фарқи бор?

– Жуда катта фарқи бор. Африкалик филнинг исми Бобо, ҳинд филиники эса Рам.

* * *

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи “Чиябўри” ташкилотининг фикрича, ҳайвонларни териси учун ўлдириш бориб турган шафқатсизликдир. Уларни тутиш ва терисини шилиб олиб, яна озодликка чиқариб юбориш лозим.

* * *

Тўрдаги олтин балиқ чолдан сўради:

– Кампиринг ҳали тирикми?

– Ҳа, тирик.

– Унда яхшиси мени қовуриб еявер.