Twitter ижтимоий тармоғида @gafurovskiy.95 саҳифасига Қизил китобга киритилган оққушни овлагани ва бошқа ўлжаларини кўз-кўз қилиб, ўзини “қаҳрамон” кўрсатиб, саҳифага жойлаштирган.
Бундан сал олдин Инстаграмда андижонлик “қаҳрамон” Қизил китобга киритилган стерх-оқ турнани отиб, ўлжасини кўз-кўз қилиб, ўз саҳифасига жойлаштирган эди. Аммо у жазосиз қолди, оқибатда қизилкитобхўр овчилар сони кўпаймоқда.
Фикримизча, уларни топиш қийин бўлмайди. Албатта уларни жазога тортиш зарур. Буни мутасадди ташкилотлардан, прокуратура органларидан илтимос қилиб қолар эдик.
Зора бу кейин бошқаларга ўрнак бўлиб, ноёб қуш ва жониворларни отишдан олдин, сал бўлсада ўйлаб кўришса? Балки бу шу турдаги қуш ёки жониворнинг сўнггисидир?!
🍀Каналимизга уланинг: http//t.me/ekologuz