Нега пул ажратилади-ю, аммо йўлларнинг аҳволи ҳаминқадар?

«Қонунлар бевосита ҳаётда ишлаши керак, қандайдир кўплаб қонуности хужжатларнинг кўмаги билан эмас, қайси қонун бевосита ҳаётда ишлай олмас экан, бу қонуннинг мукаммал эмаслигидан далолат беради»
Ўзбекистон Республикаси Президенти:
Ш. М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли: Ш. М. Мирзиёевнинг юқоридаги келтирилган фикрлари жуда тўғри фикр. Бу мақола орқали Сиз азиз юртдошларимиз билан Мамлакатимизда қурилаётган йўлларнинг лойиҳаларини тўғри тузиш бўйича, амалдаги қонунлар қай даражада мукаммаллиги ҳақида фикрлашмоқчиман.
Қонунларни яхши тушинмайдиган одамлар: “Қонунлар яхшику, лекин ишлаш механизми яхши ишламайди”, деган фикрларни билдиришади.
Мен бу фикрга қўшилмайман. Қонунлар яхши бўлса, бу қонунларнинг ишлаш “механизми” ҳам албатта яхши ишлайди. Қонунларни ишлаш “механизми”, шу қонунларни яратиш жараёнида яхши ишлаб чиқилиши керак, қонун чиққандан кейин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, яхши ният қилиб, дилимга тугиб юрган бир фикрни Сизлар билан ўртоқлашмоқчиман.
Анча йиллардан бери мамлакатимизда йўл қурилишида кўплаб хато ва камчиликлар содир бўлмоқда, жумладан:
Йўллар қайси тоифали йўл бўлишидан катъий назар, бу йўллардан автомеханизмлар (автомбиллар, тракторлар ва бошқалар) ҳаракатланади. Агар катта маблағ сарфлаб қурилган йўллар маълум бир сабабларга кўра тезда бузилиб кетса, шикастланса уни таъмирлаш учун яна катта маблағ талаб этилади. Демак биз йўл бузилиб кетишига сабаб бўлаётган ўша сабабни бартараф этишимиз зарур. Аксарият холатларда йўлларни бузилишига унинг остидаги бўш қатлам сабаб бўлмоқда. Бу бўш қатлам қаердан пайдо бўлади? 90-95 фоиз холатларда бу бўш қатламларни ўзимиз ҳосил қиляпмиз. Йўлнинг ва йўл четидан ўтиши лозим бўлган “коммуникация” (Сув, газ, канализация ва бошкалар) тармоқларининг лойиҳалари ҳато тузилмоқда. «Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонун»идаги: “меёр” ва “стандарт”ларда “номукаммаллик”лар борлиги сабабли, бу “хато лойиҳалар” “экспертиза”дан ўтиб кетмоқда. Натижада “коммуникация” тармоқларига алоҳида йўлаклар ва йўлни кесиб ўтиш йўлаклари кўрсатилмасдан, ажратилмасдан, “коммуникация” тармоқлари йўлнинг автомобил қатнов қисми остида жойлашиб қолмоқда.
Шу кунларда шахарлар ва қишлоқларда эски турар жойлар ва эски нотурар жойлар бузилиб, йўлларни кенгайтириб, янгидан курилмоқда. Афсуски Давлатнинг бирнеча миллиардлаб маблағи сарфланаётган бу янги йўлларнинг лойиҳасида ҳам “коммуникация” тармоқларига алоҳида йўлаклар ва йўлни кесиб ўтиш йўлаклари ажратилмасдан, “коммуникация” тармоқлари йўлнинг автомобил қатнов қисми остига жойлаштирилмоқда. Бу “коммуникация” тармоқлари учун ковланган чуқурларни кўмиб 100% зичлашни иложи йўқ. Сабаби бу “коммуникация” тармоғига аҳоли уланган жойлари (узеллари) ингичка кувурлар орқали уланганлиги сабабли, юқори босим ва юқори тебраниш бериб зичлашга ҳаракат қилинса, бу тугунлар (узеллар) узилиб кетади ва яна кўпкина носозликларни келтириб чиқаради. Йўл битгандан кейинги “коммуникация” тармоқларига аҳолининг уланишлари эса, йўлларнинг автомобил қатнов қисми остида янада кўпроқ бўш қатлам ҳосил қилади. Натижада йўлларнинг автомобиль қатнов қисми остида кўплаб бўш қатлам ҳосил бўлиб йўллар тезда бузилиб кетмоқда. 30-40 йилгача ҳар йили таъмирланишига қарамай, қатнов қисми остидаги бўш қатлам сабабли, ҳар йили йўллар чўкиб яна бузилиб кетмоқда. Натижада бир неча миллиардлаб пул маблағи беҳуда кетишига сабаб бўлмоқда ва атроф муҳитга (ҳавога) доимий чанг кўтарилишига, экологиянинг бузилишига сабаб бўлмоқда. Чанг одамларнинг организмига, соғлиғига жуда катта салбий таъсир кўрсатиб, одамларни турли оғир касалликларга чалинишига сабаб бўлмоқда. Бундай холатларни тўхтатиш зарур.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонун» нинг тегишли моддаларига ва автомобиль йўлларини лойиҳалаш соҳасидаги «норма»лар ва «стандарт»ларга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш лозим:

— Йўлларнинг неча “полоса” ли бўлишидан келиб чиқиб, йўлнинг ўртасидаги “баръер” учун ва йўл “полоса” лари ва “велойўлаклар” учун маълум метр жой ажратиш, кейин икки бетга ариқ (лоток) учун маълум метр жой ажратиш, кейин “коммуникация” тармоқларига алохида йўлаклар учун маълум метр жой ажратиш, кейин соя-салқин берадиган даратхлар экишга ва кўкаламзорлаштириш учун маълум метр жой ажратиш, кейин йўловчилар “тротуар”и учун маълум метр жой ажратиш меъёрларини мажбурий тартибини жорий этиш зарур;
— Йўлларнинг автомобиль қатнов қисми остидан, йўлнинг бу бетидан у бетига кесиб ўтадиган “коммуникация” тармоқларини алоҳида темирбетон “туннель”лар орқали олиб ўтиш бўйича аниқ мажбурий тартибни жорий этиш зарур;
— Юқоридаги талаб ва меъёрлар кўрсатилмаган лойиҳалар Давлат экспертизасида ноқонуний, деб баҳоланиши зарур.
Юқоридаги савобли фикрга Сизлар ҳам қўшилишингизга ишонаман. Юқоридаги таклифни Ўзбекистон Экологик партиясининг сайлов олди дастурига ҳам қўшишимиз керак. Шунда бу масала Парламент даражасига кўтарилиб, шу сохага тегишли қонунларнинг тегишли бўлимларига юқоридаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишимиз мумкин бўлади.

АТАХАНОВ Б.

Ўзбекистон Экологик партияси
Уйчи тумани партия ташкилоти
Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари