Нур-Султонда “Яшил мактаблар” лойиҳаси иш бошлади  

 Қозоғистон пойтахтининг 20 та мактабида йил давомида фаолият юритадиган  иссиқхоналар қурила бошланди. Лойиҳа Болат Утемуратов жамғармасининг молиявий кўмагида  амалга оширилиб, ўрта мактабларда  эко-таълим ва табиатни  муҳофаза  қилишга қаратилган. 2021 йили Алмати мактабларида лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиб, бир йилда лойиҳа қатнашчилар, яъни мактаб ўқувчилари 1,26 тонна  мева-сабзавот йиғишди. Ҳар бир иссиқхонада томчилаб суғориш тизими йўлга  қўйилиб, иситиш учун инфрақизи л иситгичлар, қишда эса  энергия қувватини тежовчи  иссиқ сув билан ишлайдиган иситгичлар  ўрнатилади. Иситиш тизимини ёқиб- ўчирилиши ҳароратни назорат қилувчи датчиклар орқали амалга оширилади.

  • “Яшил мактаб” лойиҳаси ўсиб келаётган авлодни меҳнатсеварликка, экологик муаммоларни тушинишга, ўқувчиларни табиатни севишга, ўсимликларни парваришлашга ўргатади. Бу эса ҳар бир боланинг келажаги учун зарур бўлган кўникмалардир, дейди Қозоғистон Республикаси маърифат вазирлигининг мактабгача ва  ўрта мактаб таълим  қўмитасининг раиси Гулмира Каримова.

Мамлакатда мазкур йўналишда иккинчи лойиҳа амалга оширилмоқда. Ўтган йили Алматининг 16 та мактабида мазкур лойиҳа амалга оширилиб, ўқувчилар ўзлари етиштирган бодринг, помидор, лавлаги, булғор қалампирларнинг барчаси мактабларнинг ошхоналарига топширишди. Мазкур маҳсулотлардан ўқувчилар учун овқат тайёрлашда ишлатилди.

Мазкур лойиҳа фақатгина болаларни иссиқхоналарда ишлашни тақозо этмайди. Алматида ўқувчилар учун чиқиндиларни қайта ишлаш, макалатура йиғиш борасидаги ишларни амалга ошириш, табиатни асрашда фафол қатнашиш, қарор қабул қилишда қатнашиш учун семинар-тренинглар, тадбирлар ўтказилди.

Наргис Қосимова