6 нафар кийикни ўлдирган браконьерлар қўлга олинди

Судочье-Ақпеткей давлат буюртма қўриқхонасининг ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Судочье-Акпеткей буюртма қўриқхонаси давлат инспекторлари томонидан экологик ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан Тахтакўпир тумани ҳудудида назорат тадбирлари амалга оширилган.

Ушбу тадбир давомида Тахтакўпир тумани «Дауқара» ОФЙ ҳудудида УАЗ русумли автомобил давлат инспекторларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочиб кетган. Давлат инспекторлари томонидан ушбу УАЗ русумли автомашина 35 км узоқликгача кузатиб келинган.

Ушбу автомашинадаги шахслар  қочиш вақтида йўл бўйига кийикларни ташлаб, ноъмалум томонга яширинган.

Воқеа жойига Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Назорат инспекциясидан тезкор гурух етиб борган.

Мазкур УАЗ русумли автомашина тезкор топилиб, ҳозирги вақтда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot