Инсон фаолияти таъсирида биосферанинг ўзгариши жуда тезлик билан бормоқда. Инсониятнинг табиий жараёнларга ана шундай таъсирда ёки муносабатда бўлиши натижасида ХХ аср ўрталарида экологик муаммолар жуда авж олиб кетди. Экологик муаммо деганда инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсири билан боғлиқ.
Инсон цивилизациясининг ривожланиши ва унинг табиат бағрига тобора чуқурроқ кириб бориши оқибатида аҳвол тубдан ўзгарди. Бугунги кунда ибтидоий соф табиат ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Чунки ер юзидаги ўрмонлар қирқилди, катта – катта ҳудудлар деҳқончилик қилиш мақсадида ўзлаштирилди, дорилар билан ўғитланди, ҳар хил чиқинди ҳамда газлар билан тоза ҳаво ва табиат ифлосланди. Бундан ташқари табиатда тошқинлар, ўрмон ёнғинлари, чанг бўронлари ва бошқа табиий жараёнлар юз беради. Буларнинг барчаси табиатнинг табиий мувозанатига путур етказади. Дунё бўйича кузатиладиган табиий, антропоген ёки соф антропоген ҳодисалар умумбашарий муаммолар деб қаралади. Ана шундай экологик муаммоларга баъзи бир мисолларни келтириб ўтамиз:
- «Атмосферанинг димиқиши” ҳодисаси.
- «Озон қатламининг сийракланиши” ҳодисаси.
- «Чучук сув” муаммоси .
- «Тирик табиатдаги ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг қисқариши” муаммоси.
- «Пестисетлардан фойдаланиш” муаммоси. Минтақавий экологик муаммолар. Ер юзасининг муайян минтақаси ўзига хос табиий иқлим, ижтимоий – экологик, этнографик хусусиятлари уни табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро алоқа муносабатлари ҳарактерини белгилаб беради.
Инсоният тараққиёти, урбанизация жараёнининг тезлашиши, глобаллашувнинг жадаллашуви Она сайёрамиз хавфсизлигига раҳна солиб, бир қатор масалалар билан биргаликда экологик муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Атроф-муҳитга жиддий зарар етказаётган экологик хавф, ўрни келганда, ҳаттоки ядро талофати ва терроризмдан ҳам даҳшатлироқ бўлиб, Ер юзидаги барча халқларни тобора бу ҳақда чуқурроқ ўйлашга мажбур этмоқда. Бутунжаҳон ёввойи табиат (WWF), Global Footprint Network жамғармалари ва Лондоннинг зоологик жамияти мутахассислари ҳамкорликда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, 1970 йилдан буён Ердаги ёввойи ҳайвон ва қушларнинг сони 3,43 минг турга, тирик сайёранинг индекси эса 52% га камайган, яъни ҳавода ва қуруқликда яшайдиган жониворлар тури 76% га, ер устида яшайдиганлар ва сувда истиқомат қиладиганлар сони 39% га қисқарган. Ҳар йили инсон фаолияти оқибатида 11 млн. гектар тропик ўрмонлар кесилиб, нобуд бўлади. Бу ўрмонларни тиклаш борасидаги ишлардан 10 баробар кўпдир. Ҳар куни атмосферага 60 миллион тоннага яқин карбонат ангидрид чиқарилиб, бу ҳавонинг исишига, ўз навбатида эса Дунё океанидаги сув сатҳининг кўтарилишига олиб келмоқда.
Карбонат ангидриднинг ҳаво таркибида ошиши, чиқинди газларнинг меъёридан ортиқ ҳавога чиқариб ташланиши оқибатида иссиқхона эффекти ҳосил бўлиб, бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий экологик муаммо –глобал иқлим ўзгариши юзага келди.
Афсуски, бошқа экологик муаммолардан фарқли ўлароқ глобал иқлим ўзгариши Ер юзи аҳолисини кам ташвишга солаяпти. Бу асосан у ҳақида етарлича маълумот ва билим йўқлиги ҳамда хавфли жараённинг секинлик билан амалга ошаётганли билан боғлиқ. Хусусан, мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида мазкур мавзуга эътибор жуда ҳам кам, натижада юртдошларимиз иқлим ўзгаришининг оқибатлари ва хавфлари хусусида деярли ахборотга эга эмаслар.
Инсоният юксак мақсадлар сари интилаётган, тараққиёт йўлидан жадал илдамлаётган бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти олдида глобал экологик муаммоларни ҳал этишдек жиддий вазифа турибди. Экологик инқироз, атмосферанинг ифлосланиши — иссиқхона эффекти, озон қатламиниг емирилиши, дунё океанининг ифлосланиши, тупроқ унумдор қатламининг йўқолиб бориши, тропик ўрмонларнинг кесилиши, чўлланиш, чучук сув манбаларининг камайиши, ердаги биохилма-хилликнинг камайиши, маиший чиқиндиларнинг кўпайиши, кимёвий ва токсик моддаларни зарарсизлантириш, иқлим ўзгариши аллақачон бир давлат чегарасидан чиқиб, том маънода глобал экологик муаммоларга айланди.
Хўш, экология нима? Нега айнан айнан атроф-муҳит муаммолари айнан ана шу тушунча билан ифодаланади?
1866-йили нeмис биологи Эрнст Геккель илк бoр кeлиб чиқиши юнoнчa бўлгaн oикoс (уй) вa –лoгос (ўргaниш) сўзлaридaн экология сўзини ярaтди. Экология тирик oргaнизмлaр oрaсидaги вa улaрнинг aтрoф-муҳит билaн ўзaрo мунoсбaтлaрини ўргaнишини aйтиб ўтгaн. Тарихан бу йўналишни биология ўрган. Экология тушунчаси пайдо бўлгач, унинг асосий ўрганиш объектлари қуйидагиларга бўлинди:
- популяция – маълум бир ҳудудда жойлашган, бир ёки ўхшаш турлар ҳисобланган организмлар гуруҳига;
- экотизим, биотик ҳамжамият ва унинг яшаш муҳитини ўз ичига олувчи тизимга;
- биосфера – Ерда ҳаёт тарқалган қисмига.
Бугунги кунда экология биология доирасидан чиқиб, бошқа фанларга интеграциялашган, фанлараро, инсоннинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабатларини ўрганувчи фанга айланди. Экология “инсон — табиат” муаммосини тушуниш йўлида узоқ ва муракккаб йўлни босиб ўтди. Глобал экологик муаммолар пайдо бўлгунига қадар инсон табиатга устахона сифатида қараб, уни бўйсиндириш йўлида бор кучини аямади. Оқибатда бугунги кунда инсоният келажаги хавф остида қолганлигини, ўзининг табиатдаги ўрни ва ҳаётининг мазмуни бевосита табиатни асраш билан боғлиқлигини англаб етмоқда. Мазкур муаммонинг долзарблиги, глобал экологик муаммолар сайёрамиздаги ҳар бир давлат, ҳар бир хонадон ва ҳар бир инсонга тегишли эканлиги мазкур йўналишда ҳуқуқий базани шакллантириш, тегишли қонунлар қабул қилишга асос бўлди.
Бугунги кундa зaмoнaвий экология шунчaки жoнивoрлaр вa ўсимликлар ҳaётини тaсвирлaмaйди, aксинчa улaрнинг кeлaжaгини бaшoрaт қилиш билaн шуғуллaнaди. Зaмoнaвий экология тирикликнинг тузилиш дaрaжaлaрини тaҳлил қилaди ҳaмдa мaтeмaтик мoдeллaр вa фaрaзлaр ишлaб чиқиб, улaрни тeкширaди. Зaмoнaвий экологиянинг бoш мaқсaдигa тирик oргaнизмлaрнинг тaрқaлиши вa сoнини тушунтирaдигaн вa бaшoрaт қилaдигaн мoдeллaрни ривoжлaнтириш, бу oрқaли бaлки ўсимликлaр вa ёввoйи ҳaйвoнлaрни тўғри нaзoрaт қилиш, қaйтa тиклaнувчи вa тиклaнмaйдигaн рeсурслaрни aниқлaш вa улaрдaн сaмaрaли фoйдaлaниш, тaбиий муҳитлaр вa мoддaлaрнинг aйлaнишини сaқлaш, oзиқ-oвқaт билaн тaъминлaш, бeзгaк вa OИТС кaби кaсaллликлaрнинг тaъсири вa йўнaлишини oлдиндaн aйтa oлиш ҳaм кирaди.
Юқори сиёсий даражада атроф-муҳит муҳофазаси мавзуси илк маротаба 1972 йили Стокгольмда мазкур мавзуга бағишланган БМТ Конференциясида кўтарилган эди. Айнан ушбу анжуманда “инсон фаровон ва юқори қадр-қимматга эга ҳаётни тақозо этадиган муҳитда яшамоғи лозим” дейилди. Ер юзидаги биосфера деградацияси сабабларини таҳлил этиш мақсадида Атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича бутунжаҳон қўмитаси ташкил этилди. Мазкур Қўмита 1987 йили “Бизнинг умумий келажагимиз” сарлавҳаси остида маъруза тайёрлади. Унда ривожланган мамлакатлардаги исрофгарчилик ва ривожланаётган мамлакатлардаги етишмовчилик экологиянинг ёмонлашувининг асосий сабабларидан бири сифатида тилга олинди. Сайёрамизни сақлаб қолиш учун эса жаҳон ҳамжамияти хатти-ҳаракатини бирлаштириш лозимлиги қайд этилди. Биринчи маротаба “барқарор ривожланиш” тушунчаси, яъни келажак авлод учун табиатни сақлаш, инсон ва табиат уйғунлигига асосланган ривожланиш айнан мазкур маърузада келтирилди.
1992 йили Рио-де-Жанейрода Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича конференцияни ташкил этди. Унда иккита асосий ҳужжат – “Рио-де-Жанейро декларацияси” ва “XXI йил учун кун тартиби”, шунингдек иккита глобал экологик конвенциялар “Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенция” ва “Биохилма хиллик бўйича Конвенция” қабул қилинди. Бундан ташқари конференция ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилувчи БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича Қўмитасини ташкил этиш борасида қарор қабул қилинди. Рио-де-Жанейро Декларциясида ривожланиш асосини албатта атроф-муҳит муҳофазаси ташкил этиши зарурлиги қайд этилди. “XXI йил учун кун тартиби”да эса умумий стратегик режа намойиш этилиб, унда барқарор ривожланиш ғоялари аниқ халқаро ва миллий мажбуриятларга киритилди.
Ҳар бир мамлакатга иқтисодий, ижтимоий ва экологик режалар асосида барқарор ривожланишнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш тавсия этилди. Стратегиянинг асосий мақсадларидан бири келажак авлод манфаатларидан келиб чиққан ҳолда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тадбирларни амалга ошириш эди. 2000 йили Мингйиллик саммитида жаҳоннинг етакчи давлатлари БМТнинг Мингйиллик Декларациясини қабул қилиб, унда Мингйиллик ривожланиш мақсадлари белгилаб берилганди. Мақсадларнинг бири экологик барқарорликни таъминлаш бўлиб унда:
– 2010 йили биологик хилма-хилликнинг йўқолишини камайтириш;
– 2015 йили тоза ичимлик сув истеъмолидан маҳрум бўлган аҳоли сонини икки баробарга камайтириш;
–2020 йили 100 миллион нафар қашшоқликда кун кечирувчи аҳоли ҳаётининг фаровонлигини ошириш кўзда тутилган эди. 2002 йили Йоханнесбургда (ВСУР 2002) Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган Бутунжаҳон саммитида “Сиёсий декларация” ва “Барқарор ривожланиш бўйича олий даражада Бутунжаҳон учрашувлар қарорларини бажарилиш режаси” қабул қилинди. Сиёсий декларацияда яна бир маротаба барқарор ривожланишга содиқлик қайд этилди.
Ушбу ҳужжатда миллионлаб одамларнинг тоза ичимлик сувига ва электр қувватига бўлган эҳтиёжини қондириш, 2015 йилга қадар қашшоқлик даражасини 50 фоизга камайтириш кўзда тутилган эди. Шунингдек режада фойдали қазилма бойликларга ажратиладиган субсидияларрни камайтириш белгиланган. Айнан Режа жаҳон ҳамжамиятининг барқарор тараққиёт йўлидаги ҳаракатини тартибга солиб, белгилаб берди. Расмий ҳужжатларга кўра барқарор тараққиётга ўтишни бошлаш 2005 йилдан амалга оширилиши лозим эди. 2012 йили БМТ Конференцияси ўтказилганига 20 йил тўлди. БМТнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича Дастури (ЮНЕП) белгиланган Режанинг 90 та бандидан фақатгина 4 та банди амалга оширилганлигини қайд этди. Бу Режанинг барбод бўлганлигини кўрсатди. Иқлим ўзгариши Режага асосан тўхтатилмаган, денгиз сувининг ишқорлик даражаси пасаймаган, аксинча кўтарилган бўлиб, ундаги жониворларнинг қирилишига сабаб бўлаётганлиги, биологик хилма хиллик йўқолаётганлиги, ўрмон кесилиши 4 баробар кўпайганлиги маърузада қайд этилди. Мазкур муаммоларни ҳал этиш ва барқарор ривожланишга ўтиш учун биосферанинг экологик салоҳиятидан ўйлаб, режа асосида, унга зарар етказмаган ҳолда фойдаланиш лозим. Зеро бугунги кунда биосферадан фойдаланиш кўлами нафақат миллий ҳудудларни, балки давлатлараро маконни қамраб олган.
Экологик таназзулнинг келиб чиқишига асосий сабаб эса иқтисодий ўсиш ва жамиятнинг истеъмолчилик салоҳиятининг ошганлигидир. Яна бир муаммо, ҳануз жаҳон ҳамжамияти глобал биосферадан фойдаланишнинг ҳуқуқий мақомини белгилагани йўқ. Инсониятнинг умумий бойлиги бўлган табиатдан оқилона фойдаланишнинг якдил механизми ишлаб чиқилмади. Она Сайёрамиз заҳираларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисоби олиб борилмаяпти. Ернинг биосфера қобиғидан фақатгина энг ривожланган давлатларгина фойдаланишмоқда. Ғарб мамлкатлари ва АҚШ глобал экологик салоҳиятдан фойдаланишдаги юқори улушидан воз кечгилари йўқ. Бу эса уларнинг деградацияси ва талон-тарож бўлишига олиб келмоқда. Агарда атрофга боқсангиз дунё барқарор ривожланишга тескари равишда ҳаракат қилмоқда. Инсон фаровонлигини экологик инқироз ҳисобига ошириш яқин келажакда ўзининг салбий оқибатларини кўрсатиши аниқ. Унинг ягона йўли экологик иқтисод ёки яшил иқтисодга ўтишдир. Буни ЮНЕП бир неча маротаа ўз маърузаларида қайд этган эди. Яшил иқтисод бу қувватни тежовчи буюмларни ишлаб чиқариш, муқобил энергиядан фойдаланиш, атмосферага заҳарли газларни чиқармайдиган, электр қуввати билан юрадиган транспортдан фойдаланиш, сувни тежаш, тупроқ унумдорлигини оширишда кимёвий моддалардан фойдаланмаслик ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Мутахассисларнинг фикрига кўра бугунги кундаги мавжуд экотехнологиялардан самарали фойдаланилса электр қувватини 2 баробар, 2025 йилга келиб автомобиллар томонидан ёқиладиган ёнилғини 50 фоизга камайтириш мумкин. Қолаверса, Ер заҳираларидан фойдаланиш ҳуқуқи, эркинлиги ва мажбуриятларини ишлаб чиқиш вақти келди.
2012 йили Рио-де-Жанейрода БМТнинг барқарор тараққиёт бўйича “Рио +20” номини олган Конференцияси бўлиб ўтди. Саммит очилишида сўзга чиқар экан, БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун инсоният янги даврга қадам қўяётганлигини қайд этди. У 2040 йилга бориб Ер шарининг аҳолиси 9 млрд.га етишини ҳисобга олиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг эски модели ўз аҳамиятини йўқотганлигини таъкидлади. Маърузада 2030 йилга келиб дунё аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи 50 фоизга, электр қувватига —45 фоизга, сув заҳираларига эса 30 фоизга ўсиши таъкидланди. Буни амалга ошириш учун эса зудлик билан “яшил иқтисодиёт”ни жорий этиш зарур, деди Пан Ги Мун. Бугунги кунда яшил иқтисодиётга босқичма-босқич АҚШ, Жанубий Корея, Германия, Швеция, Дания, Голландия ва бошқа ривожланган мамлкатлар ўтмоқда. 2015 йилнинг охирига келиб, Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ўрнига БМТнинг Бош Ассамблеяси Саммитида Барқарор ривожланиш мақсадлари ишлаб чиқилди. Унинг асосий йўналишларидан бири қайта тикланадиган қувват манбаларидан фойдаланиш эди. 2008 йилга келиб, 43 та мамлакат қайта тикланадиган қувват манбаларига ўтиш режасини ишлаб чиқишди. 2010 йилда эса илк маротаба шамол трубиналари, биоёқилғи заводлари, қуёш батареялари ишлаб чиқарадиган қувват 381 ГВт (Гигаватт)га етиб, ядровий электростанциялар қувватидан ошиб кетди. Бугунги кунда дунёдаги барча электростанцияларнинг қуввати 3,54 ТВт (Тераватт)ни ташкил этади. Демак, тикланадиган қувватни ишлаб чиқрадиган электростанциялар барча электр станциялар ишлаб чиқарадиган қувватнинг 10 фоизинигина ишлаб чиқаришади.
2011 йилниг декабрь ойида Европа қўмитаси 2050 йилгача мўлжалланган «2050 йилнинг энергетик йўл харитаси”ни ишлаб чиқди. Унга кўра 2050 йилга келиб ҳавога чиқарилаётган карбонот ангидрид миқдори 1990 йилга нисбатан 80%га камайтирилиши, қайта тикланадиган қувват манбаини ишлаб чиқарадиган электр қувватидан 75% га фойдаланиш режаси белгиланганди. Мазкур ҳужжатнинг кучга кириши бугунги кунда Европада шамол, қуёш қувватидан, шунингдек биоёқилғидан самарали фойдаланишга ва уларни ишлаб чиқарилишининг арзонлашувига олиб келди.
Ўзбекистон Республикасида илк экологик муаммо ва тушунчалар 1950-йиллардан, Оролнинг қуриши оқибатида юзага кела бошлади. Мазкур муаммоларнинг ОАВда ёритилиши экологик журналистиканинг вужудга келишига туртки бўлди. 1958 йилда “Комсомольская правда” газетасида журналист Н.Дадажоновнинг “Орол ўляпти” деган мақоласини эълон қилди. Афсуски, узоқ йиллар ушбу муаммога панжа орасидан қараб келинди.”
Бугунги кунда юртимизда экологик хавфсизликни таъминлаш учун изчил институционал ва ташкилий чоралар кўрилмоқда. Айтиш жоизки, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган ҳамда тегишли халқаро нормаларга мос ҳуқуқий база яратилган. Мамлакатимиз БМТнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор тараққиёт соҳасидаги энг муҳим конвенциялари, Барқарор Ривожланиш Мақсадларига қўшилиб, зиммасига олган барча мажбуриятларни бажариб келмоқда. Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилган, мақсадли давлат дастурлари, миллий ҳаракат режалари ҳаётга татбиқ этилаётир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим қисми бўлган ушбу хайрли ишларда жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Махсимова Рисолат
ЎзЖОКУ талабаси