ТУЛКИ БОЛАЛАРИ ҚУТҚАРИЛДИ

Орамизда  табиатга, жониворларга меҳрибон инсонлар  борлиги одамни қувонтиради.  Фарғона вилояти Тошлоқ тумани инспекциясига Сўфилар МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи фуқоро қўнғироқ қилиб, уйининг дудбуронига тулки болалари тушиб қолганини айтган.

Унгача жониворлар очидан ўлмаслиги учун  уй эгаси  уларни овқатлантириб турган.

Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Тошлоқ туман инспекцияси, давлат инспекторлари ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда  дудбурондан тулки болаларини шикаст етказмасдан чиқариб олиб,  табиат қўйнига қўйиб юборишди.

Фарғона ви

лоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот  хизматининг раҳбари Гулноза Тўхтасинова “Юртимизда табиатни  ардоқловчи фуқоролар борлиги, биз экологлар табиатни асрашда ёлғиз эмаслигимизни қалбан ҳис этмоқдамиз” дея, бўлган воқеага изоҳ берди.

Барчамизга ана шундай савобли ишларни амалга ошириш насиб этсин!