Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси ўзининг телеграм каналида пневмонияни келтириб чиқарувчи янги типдаги коронавирусдан сақланиш бўйича йўриқномани чоп этди:

Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси ўзининг телеграм канали https://t.me/EmbassyofChinaInUzbekistan пневмонияни келтириб чиқарувчи янги типдаги коронавирусдан сақланиш бўйича йўриқномани чоп этди:

  1. Кўчага бирор бир заруратсиз чиқмаслик.
  2. Касаллик эпедемик ҳолатда бўлган ҳудудларга бормаслик;
  3. Иложи борича уйда бўлиш, саёҳат қилмаслик, қариндошларники, меҳмонга, тўйга ва бошқа тадбирларга иложи борича бормаслик;
  4. шамоллатиш қийин бўлган жойларга, яъни умумий ҳаммомлар, иссиқ чўмилиш ҳовузлари, кинотаетрлар, интернет-кафелар, ресторанлар, савдо марказлари, авто ва темир йўл станциялари, аъропортлар, бандаргоҳлар, кўргазма заллари ва бошқа жамоат жойларига иложи борича бормаслик;
  5. Индивидуал ҳимоя ва қўллар гигиенаси
  6. Уйдан чиқишда, жамоат транспортида албатта ниқоб тақиб олинг. Тиббий ниқоблар ёки №95 рақамли ниқоблар тақиш тавсия этилади.
  7. Қўлларингизни совунлаб тез-тез ювинг. Жамоат жойларида бўлганингизда заруратсиз ҳамма ушлаган предметларни ушламанг; йуталсангиз оғзингизни ниқоб билан, еки қўлингиз билан тўсинг;

Жамоат жойларида танишларингиз билан ўпишиб, ёки ўта яқинлашиб кўришманг.

III. Тиббий кузатув ва даволаниш

  1. Оила аъзоларингиз ва соғлиғингизга эътибор беринг. Болаларнинг, оила аъзоларингиз ва ўзингизнинг ҳароратини ҳар куни ўлчанг, озгина кўтарилса ҳам шифокорга мурожаат қилинг.
  2. Агарда касаллик белгилари юзага келса (тана ҳароратининг кўтарилиши, йутал, томоқ оғриши, нафас олишнинг қийинлашуви, иштаҳа буғилиши, чарчолик, асабийлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, кўз оғриғи, оёқ ва қўл, бел оғриши ва ҳоказо) дарҳол шифокорга мурожаат қилиш.

Шифокорга мурожаат қилганингизда қаерда бўлганингиз, кимлар билан учрашганингиз ҳақида айтиб беринг, бу касалликнинг кейинчалик тарқалиши олдини олишга ёрдам беради.

  1. Соғлом турмуш тарзи ва гигиена қоидаларига риоя этиш;
  2. Яшаётган уйингиз деразаларини очиб, тез-тез шамоллатиб туринг;
  3. Оила аъзоларингиз ва бошқалар билан бир идишдан овқат еманг, битта сочиқ ва гигиена воситаларини ишлатманг. Уйингиздаги кўрпа –тўшакларни тез-тез қуёшга ёйинг;
  4. Кўчаларга туфламанг. Тупик ва бурнингизни қоқанингиздаги чиқаетган балғам ва суюқликларни салфеткага ўраб, ахлат қутиларига ташланг;
  5. Яхши, ранг-баранг овқатланинг ва спорт билан шуғулланинг;
  6. Ёввойи ҳайвонлар ва қушларнинг гўштини еманг ва сотиб олманг. Иложи борича “қуш бозори”га борманг
  7. Албатта уйингизда спирт, дпезенфекция воситалари, маскалар, термометрлар бўлиши шарт.

 

🍀 Каналимизга уланинг👇

http://t.me/ekologuz