Инсоният сайёрадаги 83% қуш ва ҳайвонларни қириб юборди

Инсоният 1970 йилдан бошлаб сайёрадига  60%, инсоният ривожланиб бошланганидан бошлаб эса 83% сутэмизувчилар, қуш, судралиб юрувчилар, ҳайвон ва балиқларни қириб, йўқотган. Бу ҳақда  The Guardian газетаси Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг йиллик ҳисоботига асосан ёзмоқда.  4 йил аввал бу кўрсаткич 52% эди. Ёввойи табиат учун асосий хавф қишлоқ хўжалиги учун ерларни ўзлаштириш бўлиб, қуруқликнинг 4/3 исми ҳозир инсонлар томонидан эгаллаб олинган. Иккинчи муаммо ҳайвонларни кўнгилхушлик учун ўлдиришдир. 300 турдаги сутэмизувчилар айнан браконьерлик ва ов оқибатида йўқ  қилинган. Учинчи хавф, кимёвий ифлосланишдир. Қуруқлик ва сувнинг кимёвий ифлосланиши оқибатида жонивор ва балиқлар ўлмоқда.

Тўртинчи хавф – ўрмонларнинг кесилиши. Жанубий ва Марказий Америка, Осиё ва Сибирда 89% қуш ва жониворлар ўрмонларнинг кесилиши натижасида қирилиб кетди.

Агарда бу ваҳшийликларни тугатиб, бирорта жониворнинг ўлишига йўл қўйилмаган тақдирда ҳам, табиатда уларнинг тикланишига 5 млн. Йил керак бўлар экан.

🍀Каналимизга уланинг👇👇👇

htttps//t.me.ekologuz