ОҚ ТУРНА
Мақоми
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR].
Тарқалиши
Келес, Ангрен дарёси қуйи қисмлари; Сирдарё (Чиноз шаҳри яқинида), Айдаркўл, Каттақўрғон сув омбори, Амударёнинг ўрта оқими, Белтоғ атрофлари, Марказий Қизилқумнинг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудлари. Ўзбекистондан ташқарида: Fарбий (Обь дарёси қуйи қисми) ва Шарқий Сибирь шимоли (уялаш); Эрон, Ҳиндистон ва Хитой (қишлаш).
Яшаш жойлари
Дарё ва кўллар қирғоқлари.
Сони
Йўқ бўлиб бораётган Обь популяциясининг (20 га яқин) бир неча донасигина (баъзан кулранг турна галасида) учиб ўтади. Дунёдаги популяцияси (шарқий 3,5-4 мингтача) кескин камайиб бормоқда.
Яшаш тарзи
Кузги учиб ўтиши – октябрь ойида, баҳоргиси – март-апрель ойида. Сувда яшовчи умуртқасизлар ва сув ўтлари билан озиқланади.
Чекловчи омиллар
Учиб ўтиш йўли ва қишлаш жойларида сув режимининг ўзгариши, қишлоқ хўжалиги ривожланиши, нефть қазиб олиш кучайиши натижасида уялаш жойларида яшаш муҳитининг таназзули ва йўқ қилиниши.
Кўпайиш холати
Россия, Германия, Бельгия ва АҚШ парваришхоналарида кўпайтирилади.
Муҳофаза чоралари
Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг I Иловасига ва Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган. Ўзбекистонда турни ва унинг яшаш жойларини сақлаб қолиш бўйича кўп йиллардан бери тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.