Ўзбекистонга хусусий ҳайвонот боғлари керакми?

[:ru]Фикримизча, мутлақо керак эмас. Биргина Навоий ҳайвонот боғини эсланг. Ҳайвонлар оч, кичик қафасларда сақланиши натижасида ҳайвон ва қушларни Тошкент ҳайвонот боғига кўчиришга тўғри келган эди. Худди шундай абгор ҳолатдаги Шаҳрисабз, Нукусдаги ҳайвонот боғлари (тўғрироғи қамоқхоналари) ҳақида https://t.me/ekologuz каналимизда ёзган эдик. Каналимизнинг @eklguz_bot ига келиб тушган  навбатдаги хабарда Тошкент вилояти Паркент туманида хусусий хонадонда шерлар боқилаётгани ҳақида хабар келиб тушди. “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш ННТ вакили, Паркент туман Экология бошқармаси вакиллари билан бориб кўрдик. Красногорск шаҳарчасидан чиқиб кетаверишда  дала ҳовлилар бор экан. Шуларнинг бирида иккита шер (эркак ва урғочиси) ва уларнинг боласи боқилмоқда. Шерлар тор, қоронғи ертуласимон жойда сақланар экан. Болачасининг бир кўзи парда билан қопланган. У ота-онасидан ажратиб олинган. Уй эгасининг айтишича шерларнинг барча ҳужжатлари мавжуд (аммо уларни кўрмадик) Андижон ҳайвонот боғидан сотиб олинган ва Красногорскда хусусий ҳайвонот боғини очиш учун ҳаракатида экан. Аммо ҳали боққа ер ажратилмаган. Шерларнинг қорни тўқдир балки, аммо 2 йилдан буён қоронғи жойда сақланаётган шерларни кўриб, юрагим эзилиб кетди. Ҳайвонот боғи очилган тақдирда ҳам бор будини бугунги кунда шерларнинг қорнини  тўйдиришга сарфлаётган оила аъзлари ундан қанчалик даромад ола олишади? (Ёпилган Навоий  ҳайвонот боғига кириш 5000 сўм эди. Албатта, келаётган даромад билан ҳайвонларнинг қорнини тўйдириб бўлмасди)

Ҳайвонот боғи очилгунга қадар (қачон очилиши номаълум) шерлар тор қафасда қанчагача яшашади? Келаётган қиш кунларида уларнинг касал бўлиши табиий, чунки ертула полида сомон ҳам йўқ эди. Шерваччанинг кўзини эса зудлик билан ветиринарга кўрсатиш лозим. Энг мақбули хусусий ҳайвонот боғини очишга бел боғлаган Х.А. ер олиб, боғни очгунича, ҳайвонларни Тошкент ҳайвонот боғига кўчириш керак. Ҳайвонлар тақдирига Экология қўмитаси ва Экопартия ҳам бефарқ қолишмас, деган умиддамиз.

Наргис Қосимова

☘️ Каналимизга уланинг https://t.me/ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot[:UZ]Фикримизча, мутлақо керак эмас. Биргина Навоий ҳайвонот боғини эсланг. Ҳайвонлар оч, кичик қафасларда сақланиши натижасида ҳайвон ва қушларни Тошкент ҳайвонот боғига кўчиришга тўғри келган эди. Худди шундай абгор ҳолатдаги Шаҳрисабз, Нукусдаги ҳайвонот боғлари (тўғрироғи қамоқхоналари) ҳақида https://t.me/ekologuz каналимизда ёзган эдик. Каналимизнинг @eklguz_bot ига келиб тушган  навбатдаги хабарда Тошкент вилояти Паркент туманида хусусий хонадонда шерлар боқилаётгани ҳақида хабар келиб тушди. “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш ННТ вакили, Паркент туман Экология бошқармаси вакиллари билан бориб кўрдик. Красногорск шаҳарчасидан чиқиб кетаверишда  дала ҳовлилар бор экан. Шуларнинг бирида иккита шер (эркак ва урғочиси) ва уларнинг боласи боқилмоқда. Шерлар тор, қоронғи ертуласимон жойда сақланар экан. Болачасининг бир кўзи парда билан қопланган. У ота-онасидан ажратиб олинган. Уй эгасининг айтишича шерларнинг барча ҳужжатлари мавжуд (аммо уларни кўрмадик) Андижон ҳайвонот боғидан сотиб олинган ва Красногорскда хусусий ҳайвонот боғини очиш учун ҳаракатида экан. Аммо ҳали боққа ер ажратилмаган. Шерларнинг қорни тўқдир балки, аммо 2 йилдан буён қоронғи жойда сақланаётган шерларни кўриб, юрагим эзилиб кетди. Ҳайвонот боғи очилган тақдирда ҳам бор будини бугунги кунда шерларнинг қорнини  тўйдиришга сарфлаётган оила аъзлари ундан қанчалик даромад ола олишади? (Ёпилган Навоий  ҳайвонот боғига кириш 5000 сўм эди. Албатта, келаётган даромад билан ҳайвонларнинг қорнини тўйдириб бўлмасди)

Ҳайвонот боғи очилгунга қадар (қачон очилиши номаълум) шерлар тор қафасда қанчагача яшашади? Келаётган қиш кунларида уларнинг касал бўлиши табиий, чунки ертула полида сомон ҳам йўқ эди. Шерваччанинг кўзини эса зудлик билан ветиринарга кўрсатиш лозим. Энг мақбули хусусий ҳайвонот боғини очишга бел боғлаган Х.А. ер олиб, боғни очгунича, ҳайвонларни Тошкент ҳайвонот боғига кўчириш керак. Ҳайвонлар тақдирига Экология қўмитаси ва Экопартия ҳам бефарқ қолишмас, деган умиддамиз.

Фотима Чориева

☘️ Каналимизга уланинг https://t.me/ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot[:en]Фикримизча, мутлақо керак эмас. Биргина Навоий ҳайвонот боғини эсланг. Ҳайвонлар оч, кичик қафасларда сақланиши натижасида ҳайвон ва қушларни Тошкент ҳайвонот боғига кўчиришга тўғри келган эди. Худди шундай абгор ҳолатдаги Шаҳрисабз, Нукусдаги ҳайвонот боғлари (тўғрироғи қамоқхоналари) ҳақида https://t.me/ekologuz каналимизда ёзган эдик. Каналимизнинг @eklguz_bot ига келиб тушган  навбатдаги хабарда Тошкент вилояти Паркент туманида хусусий хонадонда шерлар боқилаётгани ҳақида хабар келиб тушди. “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш ННТ вакили, Паркент туман Экология бошқармаси вакиллари билан бориб кўрдик. Красногорск шаҳарчасидан чиқиб кетаверишда  дала ҳовлилар бор экан. Шуларнинг бирида иккита шер (эркак ва урғочиси) ва уларнинг боласи боқилмоқда. Шерлар тор, қоронғи ертуласимон жойда сақланар экан. Болачасининг бир кўзи парда билан қопланган. У ота-онасидан ажратиб олинган. Уй эгасининг айтишича шерларнинг барча ҳужжатлари мавжуд (аммо уларни кўрмадик) Андижон ҳайвонот боғидан сотиб олинган ва Красногорскда хусусий ҳайвонот боғини очиш учун ҳаракатида экан. Аммо ҳали боққа ер ажратилмаган. Шерларнинг қорни тўқдир балки, аммо 2 йилдан буён қоронғи жойда сақланаётган шерларни кўриб, юрагим эзилиб кетди. Ҳайвонот боғи очилган тақдирда ҳам бор будини бугунги кунда шерларнинг қорнини  тўйдиришга сарфлаётган оила аъзлари ундан қанчалик даромад ола олишади? (Ёпилган Навоий  ҳайвонот боғига кириш 5000 сўм эди. Албатта, келаётган даромад билан ҳайвонларнинг қорнини тўйдириб бўлмасди)

Ҳайвонот боғи очилгунга қадар (қачон очилиши номаълум) шерлар тор қафасда қанчагача яшашади? Келаётган қиш кунларида уларнинг касал бўлиши табиий, чунки ертула полида сомон ҳам йўқ эди. Шерваччанинг кўзини эса зудлик билан ветиринарга кўрсатиш лозим. Энг мақбули хусусий ҳайвонот боғини очишга бел боғлаган Х.А. ер олиб, боғни очгунича, ҳайвонларни Тошкент ҳайвонот боғига кўчириш керак. Ҳайвонлар тақдирига Экология қўмитаси ва Экопартия ҳам бефарқ қолишмас, деган умиддамиз.

Наргис Қосимова

☘️ Каналимизга уланинг https://t.me/ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot[:]